Тавсия қиламиз

«ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ»

Мақолалар access_time18-апрел, 10:23

Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракъатдир.      Аллоҳ…

Тошкент шаҳридаги “Қатортол” жоме масжидида Рамазон таровати

Янгиликлар access_time11-май, 01:09

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом…

МЕНГА ЁЛҒОНЧИ ОНАМ КЕРАК (тасирли воқеа)

Мақолалар access_time7-июнь, 19:16

Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз…

Етимнинг моли

access_time8-август 2017, 13:51 visibility1007

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда етим бола балоғат ёшига етмагунича унинг молига яқинлашманглар, фақат энг гўзал йўсинда бўлса истисно деган маънода оят нозил қилган. Муҳаммад ибн Қайс ушбу оятдаги вояга етиш ёши 15 ёш эканини айтганлар, Ибн Абу Ҳотимнинг ривоятларида эса Зайд ибн Аслам бола эҳтилом ёшига тўлганда вояга етган ҳисобланади, деганлар.  
Шу ўринда бир масалани тўғри тушунмоғимиз керакки, балоғат ёшига етиш билан вояга етишнинг фарқи бор. Ёш бола 12-15 ёшда балоғатга етиши мумкин, лекин бу ҳали вояга етди дегани эмас. 12 ёшга етган бола эҳтилом кўрса, балоғатга етган бўлади, энди унга намоз, рўза каби ибодатлар фарз бўлади, лекин уни шу ёшида уйлантириб қўя олмайсиз, чунки у ҳали вояга етмаган.  
Аллоҳ таоло Нисо сурасида «Етимларнинг молини зулм билан еган кимсалар аслида қоринларига оловни ейдилар ва улар албатта дўзахга кирадилар», деб огоҳлантиради. Ушбу оят икки хил таъвил қилинар экан: биринчиси – улар қиёмат куни жаҳаннамга тушишларига сабаб бўладиган  нарсани еган бўладилар; иккинчиси – улар етимнинг молини еганлари боис дўзахда қоринларини олов билан тўлдирадилар. Аллоҳ таоло барчамизни бундай ҳолга тушишдан Ўзи сақласин!  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР