Тавсия қиламиз

Тирикчилик ва касб-кор қилиш орқали мол топишни бир неча даражалари.

Мақолалар access_time4-феврал 2018, 17:48

Уламоларимиз тирикчилик ва касб-кор қилиш орқали мол топишни бир неча даражаларга…

Тарозингиз тўғрими, терминалингиз ишлайдими?

Мақолалар access_time15-март 2017, 20:51

Инсон нафас олаётган ҳаво, замин, осмон, юлдуз, ўсимлик, ҳайвонлар билан…

ЎЛИМ КЕЛГАНДА

Мақолалар access_time13-феврал 2019, 09:37

Басралик обиднинг вафоти яқинлашди. Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У:…

Тавфиқ Аллоҳдан 

access_time9-август 2017, 13:27 visibility1743

Куни кеча масжидимизга бир аёл келиб, устозни сўрадилар. Устозимиз муборак ҳаж сафарига жўнаб кетганларини айтдик. Онахон бу хабарни ҳам афсус, ҳам қувонч билан қарши олди, кўзларида ёш билан устознинг ҳақларига узундан узоқ дуо қилди. Бирор зарур гаплари бўлса, етказиб қўйишга ҳаракат қилишимизни айтдик. Онахон кўз ёшларини артиб, шундай дедилар: «Хўжайиним кўп ичар эдилар. Ҳар қанча ялиниб-ёлвориб ҳам, у кишини бу гуноҳдан қайтара олмадик. Бундан бир йиллар чамаси аввал mehrob.uz сайтининг Телеграм каналидаги бир мақолани ўқиб қолдилар. Шундан кейин шу каналга тез-тез кирадиган, имом-домламизнинг маърузаларини тинглайдиган бўлиб қолдилар. Аста-секин у кишида яхши томонга ўзгариш сезила бошлади. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, тез орада ичкилик иллатидан бутунлай халос бўлдилар! Ҳозирги кунда mehrob.uz каналини бутун оиламиз билан биргаликда ўқиймиз, маърузаларни тинглаймиз, ҳикматли сўзлардан баҳраманд бўламиз. Шу канал орқали динимизни ўрганиб, унга тўғри амал қилишга ҳаракат қиляпмиз».  
Онахонимиз шу гапларни айтиб, устозимизнинг ҳақларига узоқ дуо қилдилар, оилалари номидан миннатдорчилик билдирдилар, сафардан келганларидан кейин оилалари билан бирга келиб, зиёрат қилиб кетиш ниятини изҳор қилиб, уйга қайтиб кетдилар. Онахон айтиб берган бу воқеани эшитиб, бениҳоя хурсанд бўлдик, дарҳол устоз билан боғланиб, у кишига хушхабарни етказдик.  
Алҳамдулиллаҳ, устозимиз бошчилигида олиб бораётган фаолиятимизнинг бундай самараси барчамизни хушнуд қилди. Тавфиқ Аллоҳ таолодан, бинобарин, шу улуғ ишга ҳиссамиз қўшилганидан ўзимизни бахтиёр сездик. Бу каби хушхабарлар ғайратимизни, ҳимматимизни ошириш билан бирга, зиммамизга янада катта масъулиятлар юклайди. Шунинг учун сиз азизлардан аввало устозларимизнинг, қолаверса, бизнинг ҳаққимизга хайрли дуоларда бўлишингизни сўраймиз. 
Фурсатдан фойдаланиб, муборак ҳаж сафарига жўнаб кетган Саййид Раҳматуллоҳ Термизий устозимизга Аллоҳ таолодан ҳажжи мабрур тилаб, сафарларини бехатар қилишини, ибодатларини ва дуоларини мақбул айлашини, Ўзининг ҳифзу ҳимоясида асраб, динимиз хизматида бардавом қилишини сўраб қоламиз.  
Амийн!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР