Тавсия қиламиз

ҚУРЪОН ҚОРИЛАРИНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ

Мақолалар access_time11-июль, 11:09

 Кунлардан бир кун қориларнинг султони Ҳофиз Исҳоқ Мавлононинг ёнига…

МУСОФИРНИНГ НАМОЗИ

Мақолалар access_time15-апрел, 22:02

Пиёда ўртача юрганда уч кечаю уч кундузлик йўлни босиб етадиган жойга сафарга…

ҲАЗИЛНИНГ ТАГИ ЗИЛ

Мақолалар access_time2-апрел, 16:13

Бугун алоҳида тўхталиб ўтишимиз керак бўлган масала – биринчи апрель…

АГАР ҒАМГИН БЎЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

access_time9-август, 13:30 visibility247

 Ориф шоиримиз Хўжаназар Ҳувайдо бир ғазалида бундай дейди: "Токи ўзинг тупроққа айланмай туриб, яхши инсонлар оёғининг тупроғи бўл. Уларнинг хизматларини қилиб, дуосини ол. Ўлим соати қачон келишидан ғофилсан. Қаро ер сенга оғзини очиб ташланмасдан бурун яхшилар суҳбатин олишга улгуриб қол, вақт ғанимат.
 Мўмин биродарларинг ғийбатини қилиб, оғзингни булғама. Бир куни дўзах ўти нопок оғизларга мисвоқ бўлишини ёдингда тут. Бир хас тамаси ҳам тама ҳисобланади. Сомон парчасидек тамани ҳам қалбингдан чиқариб ташла. Қабринг устини хас-хашак қоплагандан сўнг бундай имкон сенда бўлмас. Маҳшар тонгида ғамнок бўлмай десанг, мўминларга тонг қуёшидек очиқ юзли бўл. Эй Ҳувайдо, кечалар фарёд айлаб, гуноҳларингга тавба қил. Қуёш ёқангни чок қилиб ғарбдан чиққан кунда тавба эшиклари бекилгай.
 "Қилма ғамгин мўъминени, кўнглини шод айлагил, Тонг-ла маҳшар даштида ғамнок бўлмасдан бурун".
 Ҳа, бировнинг ғамгинлигига сабаб бўлган кимса, бунинг бадалини жуда оғир тарзда тўлайди-уни КАТТМ ҒАМ-АЛАМ кутади. Аслида мўмин олти қўрқув - олти ғам ичра яшаши қуйидаги ўгитдан англашилмоқда. Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу айтади: "Мўмин олти қўрқув ичидадир:
1. Аллоҳ таоло имонни ундан олишидан қўрқуви;
2. Муҳофиз фаришталарнинг қиёмат куни, уни шарманда қиладиган нарсаларни ёзишидан қўрқуви;
3. Шайтон унинг амалини пучга чиқаришидан қўрқуви;
4. Ўлим фариштаси ғафлат онида тўсатдан руҳини олишидан қўрқуви;
5. Дунё уни алдаб, охиратни унуттиришидан қўрқуви;
6. Оила ва бола-чақасига чалғиб, Аллоҳнинг зикридан узоқлашишдан қўрқуви"

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР