Тавсия қиламиз

Ҳадиси шарифдаги яхшилик

Мақолалар access_time7-май 2017, 19:32

Анас ибн Моликдан қилинган яна бир ривоятда айтилишича, бир жаноза олиб…

Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam)ning hayotlaridagi og`ir damlaridan biri

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 10:17

Rasululloh (sollallohu alayhi vasallam)ning hayotlaridagi og`ir damlaridan…

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ

Мақолалар access_time30-январ, 13:59

Яратган Роббимизга шукрлар бўлсинким, бизга бу жаннатмакон Ватанни, буюк…

Етимни молини еманг!

access_time9-август 2017, 14:12 visibility426

Аллоҳ таоло Нисо сурасида «Етимларнинг молини зулм билан еган кимсалар аслида қоринларига оловни ейдилар ва улар албатта дўзахга кирадилар», деб огоҳлантиради. Ушбу оят икки хил таъвил қилинар экан: биринчиси – улар қиёмат куни жаҳаннамга тушишларига сабаб бўладиган  нарсани еган бўладилар; иккинчиси – улар етимнинг молини еганлари боис дўзахда қоринларини олов билан тўлдирадилар. Аллоҳ таоло барчамизни бундай ҳолга тушишдан Ўзи сақласин!  
Имом Байҳақий «Шиъабул иймон»да қуйидаги ҳадисни келтирганлар: 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Тўрт тоифани жаннатга киргизмаслик ва унинг неъматлардан баҳраманд қилмаслик Аллоҳнинг зиммасидаги ҳақдир: хамр ичишга муккасидан кетган кимса; рибохўр (судхўр); етимнинг молини адолатсизлик билан еган одам ҳамда ота-онасига оқ бўлган кимса».  
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Пайғамбар алайҳиссаломга «Роббингиз Сизни етим ҳолда топиб, тарбия қилмадими? Бас, Сиз ҳам етимга қаҳр қилманг» деб хитоб қилади.  
У зот нафақат етимларга, балки бутун инсониятга, набототу жамодотга нисбатан ҳам шафқатли эдилар, оламларга раҳмат Пайғамбар эдилар. 
Ибн Можа ва Табаронийлар ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади:  
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уйларнинг энг яхшиси – етимга яхшилик қилинадиган уйдир. Уйларнинг энг ёмони – етимга ёмонлик қилинадиган уйдир».  
Имом Бухорий бу ҳадисни «Адабул муфрад»да ҳам келтирган эканлар. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР