Тавсия қиламиз

Ҳикматнинг фойдалари

Мақолалар access_time29-июль, 12:40

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ҳикмат нашр қилинадиган ва раҳмат…

ҲАЛОЛЛИК ЙЎЛИ

Мақолалар access_time3-август, 14:17

2012 йилнинг декабр ойида Испаниянинг Наварра вилоятида енгил атлетика бўйича…

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Навоий шаҳри “Алишер Навоий” жоме масжидида меҳмон бўлдилар

Янгиликлар access_time10-март, 17:53

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий 2017 йил 3-феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари…

ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ

access_time10-август, 12:58 visibility187

Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳажнинг фарзлари учтадир: эҳром, Арафотда туриш ва зиёрат тавофи.
 
ЭҲРОМ
 
Эҳромга кирган одамга олдин ҳалол бўлган баъзи нарсалар вақтинчалик ҳаром бўлади. Масалан:
1. Аёлига яқинлик қилиш ва шу ишга олиб борувчи амалларни қилиш, яъни ўпиш, қучоқлаш, шунга оид гапларни гапириш.
2. Гуноҳ ишларни қилиш, Аллоҳнинг тоатидан чиқиш.
3. Шериклар, ходимлар ва бошқалар билан талашиб-тортишиш, жанжаллашиш ва шунга ўхшаш ишлар. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай деган: «Ҳаж давомида шаҳвоний ишлар, гуноҳ ишлар ва жанжал йўқдир» (Бақара сураси, 197-оят).
4. Тикилган, чокли кийимлар кийиш. Эҳромга кирган киши иккита оқ чойшабнинг бирини белидан пастига, бирини белидан юқорисига елкаси билан айлантириб тутиб олади, оёғига эса усти очиқ пойафзал кияди. Бош кийим киймайди. Эҳромли кишига соч-соқол, тирноқ ва тукларни олиш ҳам ҳаромдир.
6. Хушбўй нарсалар сепиш ва ҳидлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳожи - сочи тўзиган, хушбўй ишлатмайдиган одамдир», деганлар.
7. Қуруқликда яшайдиган ҳайвонларни овлаш, уларни овчиларга кўрсатиш ёки уларни ҳуркитиш, чўчитиш. Аллоҳ таоло: «Эҳромдалигингизда ов қилманглар», деган (Моида сураси, 95-оят).
8. Бўялган, зийнатланган, масалан, варс, заъфарон, усфур билан бўялган кийим кийиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эҳромдаги одам заъфарон ва варс теккан кийимни киймайди», деганлар. Лекин бундай кийим ювилган бўлиб, ҳеч нарсанинг ҳиди келмаса, эҳром сифатида кийиш мумкин.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР