Тавсия қиламиз

Улул азм пайғамбарларнинг бешинчилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Мақолалар access_time21-май, 14:56

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихларини, сийратларини…

Президент дин уламолари билан учрашади ва ифторлик қилади

Мақолалар access_time16-июнь, 00:13

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан диний таълим тизимига катта эътибор…

ТЎРТ КИШИНИ ТАҚДИРЛАШГА ОЖИЗМАН

Мақолалар access_time26-сентябр, 16:04

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман.…

Eтимга яхшилик қилиш

access_time12-август, 11:45 visibility260

Eтимга яхшилик қилиш 

Eтимга яхшилик қилиш энг улуғ фазилатлардан экан, Аллоҳ таолонинг амри, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари экан, етимни кафилликка олган одам жаннатда у зот билан бирга бўлар экан. Етимпарварлик накадар улуғ амал эканини яхши биламиз, лекин ҳанузгача одамлар орасида бунинг мутлақо акси бўлган, етимларни ёмон кўриш, улардан шумланиш тарғиб қилинадиган баъзи гаплар юради.

 

Етим асраб олса, ундан ёмонлик кўриш мумкинлиги ҳақидаги бундай сафсаталар, афсуски, одамлар динимиздан узоқлашиб қолган пайтда пайдо бўлган гап-сўзлардир. Нимадирлар сабаб бўлиб бундай гаплар мақолга айланиб қолган. Афсуски, кўпчилик бунга ўхшаш ботил мақолларга риоя қилади, етим асрашдан сесканишади, етим асраб олса ҳам, буни болани тўлалигича ўзиники қилиб олиш деб тушунишади.  
Аммо чинакам мусулмонлар етим болани холис Аллоҳ учун, ҳеч бир нарсани умид қилмасдан асраб олиб, унга то вояга етгунча, ҳаётда ўз ўрнини топгунча ёрдам берадилар. Биз ана шу буюк ибодатни адо этишга ҳаракат қилмоғимиз керак аслида. Агар бунга доим риоя қила олсайдик, жамиятда етимхоналар бўлмас эди. Дунё ҳамжамияти етимхоналарни милоднинг 13, 14 асрларда кўрди. Бироқ мусулмончиликда бундай нарса йўқ. Динимизнинг аввалидан бошлаб мусулмонлар етимни етимхонада эмас, ўз хонадонларида боқиш, унга таълим-тарбия беришни йўлга қўйганлар. Агар мусулмончиликнинг мана шу бўлими тўлалигича иҳё қилинса, ҳаётда етимхоналарга эҳтиёж қолмайди. Тўғри, давлат етимларга жуда катта меҳрибонлик қиляпти, ҳамма нарсасини муҳайё қилиб беряпти. Лекин нима учун одатда етимхонадан чиққан болаларнинг аксариятида ноқобилликни кўрамиз? Чунки давлат етим болага ҳамма нарсани етказиб берган тақдирда ҳам, ота-онасининг меҳрини етказиб бера олмайди. Кимдир унинг ота-онаси ўрнини эгалласа, кафиллигига олсагина, ўша одамгина болага меҳр бериши мумкин. Шунинг учун етимларни ўз қарамоғига олиш динимиз тарғиб қилган, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўз бандалардан кутган, уларга таклиф қилган солиҳ амаллардан ҳисобланади.  
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Агар Аллоҳ таолога Унинг лутфу эҳсонлари ила юзланмасангиз, сизни унга синов занжирлари ила судраб борурлар». 
Аллоҳ таоло сизу бизга лутф айлаб, ана шундай буюк ибодатни таклиф қилиб турибди. Кимки Аллоҳнинг буйруқларини ўз ихтиёри билан бажармаса, Аллоҳ уни мажбур қилар экан, яъни унинг бошига синовлар, мусибатлар юборар экан. Шунинг учун биз синов ва мусибатлар бошимизга келмай туриб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дин деб кўрсатган, оятларида мадҳ қилган ҳар бир амални қилишга шошилмоғимиз зарур бўлади.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР