Тавсия қиламиз

Иш ўз эгасининг қўлидан бошқасига ўтса, қиёматни кутаверинг.

Мақолалар access_time19-апрел 2018, 10:45

Кимнидир ишга олиш, бир инсонга иш бериб, ҳалол ризқ топишига имкон бериш…

ҚУРЪОН ҚОРИЛАРИНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ

Мақолалар access_time11-июль 2017, 11:09

 Кунлардан бир кун қориларнинг султони Ҳофиз Исҳоқ Мавлононинг ёнига…

Aёл киши эрнинг топиб келганига рози бўлиб, қаноат қилиши. Эрнинг кўчадаги иши эса уйдаги тинчлик-осойишталикка боғлиқ

Мақолалар access_time18-феврал 2018, 16:27

Aёл киши эрнинг топиб келганига рози бўлиб, қаноат қилиши. Эрнинг кўчадаги…

АЛЛОҲНИНГ КИТОБИ УЧУН НАСИҲАТ

access_time14-август 2017, 13:21 visibility2095

АЛЛОҲНИНГ КИТОБИ УЧУН НАСИҲАТ

 "У Зотнинг Китоби учун" насиҳат қилиш, яъни Аллоҳнинг Китоби - Қуръони Каримни ўрганиш, унга амал қилиш ва одамларни ҳам шу ишга ундаб, холис бўлиш, насиҳат қилиш.
 Уламоларимиз бу борада ҳам бир оз батафсилроқ гапларни айтганлар. Уларнинг айтишларича, Аллоҳ таолонинг Китоби - Қуръони Карим учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:
1. Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг нозил қилган каломи эканига иймон келтириш.
2. Қуръони Карим халойиқнинг каломига ўхшамаслигига иймон келтириш.
3. Қуръони Каримга ўхшаш каломни келтиришга халойиқдан ҳеч ким қодир эмаслигига иймон келтириш.
4. Қуръони Каримни улуғлаш.
5. Қуръони Каримнинг ҳаққини жойига қўйиб, уни гўзал равишда тиловат қилиш.
6. Қуръони Карим тиловатини хушуъ билан қилиш.
7. Қуръони Карим тиловатида ҳарфларни ўз ўрнидан чиқариш.
8. Қуръони Каримни нотўғри таъвил қилувчилардан ҳимоя қилиш.
9. Қуръони Каримни таъначиларнинг таънасидан ҳимоя қилиш.
10. Қуръони Каримда бор нарсаларни тасдиқлаш.
11. Қуръони Каримнинг ҳукмларини бажариш.
12. Қуръони Каримнинг илмларини ва масалаларини фаҳмлаш.
13. Қуръони Каримнинг ваъзларини эътиборга олиш.
14. Қуръони Каримнинг ажойиботлари ҳақида тафаккур қилиш.
15. Қуръони Каримнинг муҳкам - маъноси бошқасига ўхшамаган очиқ-ойдин оятларига амал қилиш.
16. Қуръони Каримнинг муташобиҳ - маъноси бошқасига ўхшаш, тушуниш учун уриниш керак бўладиган оятларига таслим бўлиш.
17. Қуръони Карим оятларининг оми ва хосини билиш.
18. Қуръони Карим оятларининг носих ва мансухини билиш.
19. Қуръони Каримнинг илмларини тарқатиш.
20. Қуръони Каримга чақириш.

@mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР