Тавсия қиламиз

Биласизми? Ота-онага

Биласизми access_time8-январ, 13:27

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир 1.  Ота-онасига яхшилик…

ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ...

Долзарб мавзу access_time3-апрел 2017, 15:07

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан…

Бугун Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламни таваллуд топган кунлари. Кўпроқ салавот айтинглар!

Мақолалар access_time21-ноябрь, 18:56

​Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтишнинг фойдалари…

АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ УЧУН НАСИҲАТ

access_time14-август 2017, 13:31 visibility1241

АЛЛОҲНИНГ РАСУЛИ УЧУН НАСИҲАТ

 "У Зотнинг Расули учун" насиҳат қилиш, яъни холис, самимий бўлиш.
 Уламоларимиз бу борада ҳам бир оз батафсилроқ гапларни айтганлар. Уларнинг айтишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини тасдиқлаш.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган барча нарсаларга иймон келтириш.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига ва қайтариқларига итоат қилиш.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳаётларида ҳам, мамотларида ҳам ёрдам бериш.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни дўст тутганларни дўст тутиш.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларини улуғлаш ва у зотни ҳурматлаш.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларига бўлган туҳматларни ўрганиш.
8.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларига оид илмларни ўрганиш.
9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларига оид маънолар фиқҳини ўрганиш.
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларига ўрганишда ва ўргатишда лутфли бўлиш.
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шариатларини улуғлаш ва шарафлаш.
12. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўқиганда одобли бўлиш.
13. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳақида илмсиз равишда сўз юритишдан сақланиш.
14. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига аҳл бўлганларни ҳурматлаш.
15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиш.
16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одоблари билан одобланиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларига муҳаббат қилиш.
18. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат қилиш.
19. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига бидъат аралаштирганлардан четланиш ва бошқалар.

"Дин насиҳатдир" китобидан.

@mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР