Тавсия қиламиз

Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилати

Мақолалар access_time27-август, 13:00

– Аллоҳ азза ва жалла Фажр сурасида у билан қасам ичган. – Бу…

«РОВАИУЛ БАЁН ТАФСИРУ АЯТИЛ АҲКАМ МИНАЛ ҚУРЪАН» КИТОБИНИНГ ХАТМОНАСИ

Янгиликлар access_time18-июнь, 20:00

Жорий йилнинг 18 июнь, 23 Рамазон якшанба куни Ўзбекистон Мусулмонлари идораси…

БИЛАСИЗМИ: РЎЗАНИ БУЗИБ, ҚАЗОНИ ВОЖИБ ҚИЛАДИГАН, КАФФОРОТНИ ВОЖИБ ҚИЛМАЙДИГАН ИШЛАР

Мақолалар access_time16-июнь, 00:16

1. Ғизо (озиқ) ва ғизо бўлмаган нарсани тановул қилиш. Бунда одатда ғизо…

Тушкунликка тушманг!

access_time15-август, 10:47 visibility564

Тушкунликка тушманг!

Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг, иншааллоҳ, муаммоларингиз хайрли ечим топади. Сизнинг ишингиз бор, бу дунёда ишсиз инсонлар қанча?! Гоҳида егани таомингиз бўлмай оч қоляпсизми? Бу дунёда бир қултум сувга зор кишилар борлигини унутманг. Оёғингизга янги оёқ кийим олишга имкон бўлмаяптими? Бу ҳаётда ҳатто оёғи бўлмаган кишилар борлигини эсланг.
Қарзларингизни узишга қийналяпсизми? Қанчадан-қанча инсонлар қарзга ботиб қолганлигини ўйланг.
Тушкунликка тушманг, ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳ берган кунга рози бўлинг. Зеро, биз яхши деб ўйлаган нарса аслида биз учун ёмон бўлиши мумкин.
Машинангиз бўлиши сиз учун яхшидир, шунинг учун машина олишга жидду жаҳд билан уринаётгандирсиз. Эҳтимол, машина олишингизнинг кечикаётгани сизни автоҳалокатдан асраш учундир…
Турмуш қурганингизга неча йиллар бўлган бўлса ҳам, ҳали фарзандингиз йўқ бўлса, балки, бу Аллоҳ сизни ноқобил фарзанддан асраганидир…
Қанча уринсангиз ҳам, бойиб кета олмаяпсизми? Эҳтимол, сиз учун фақирлик афзалдирки, Аллоҳ таоло сизга бойлик бермаётгандир.
Сиз бахтсизман, деб асло айтманг. Сиз нақадар бахтли эканингизни билмайсиз? Аввало, Аллоҳ таоло сизни инсон қилиб яратди. Оёқ остида эзилиб кетадиган чумоли қилиб яратганда ёки ҳамма ҳазар қиладиган тўнғиз қилиб яратганда нима бўларди?!
Сизга берилган чексиз неъматларни эсланг. Аллоҳ таоло сизни мусулмон қилиб яратди. Бу дунёдан кофир ҳолида ўтиб кетганлар қанча?! Улар эртага қиёмат кунида «Кошки тупроқ бўлиб кетсайдим» деганда, сиз мусулмон бўлганингизга шукр қилмайсизми?
Тушкунликка тушишдан фойда йўқ. Ундан кўра саждага бош қўйиб, Аллоҳдан офият сўранг! Зеро, бу ҳаётда бир марта саждага бош қўйишга қодир бўлмаган қанча инсонлар бор…

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф 

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР