Тавсия қиламиз

Тушкунликка тушманг!

Мақолалар access_time15-август 2017, 10:47

Тушкунликка тушманг! Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг,…

ШАЪБОН ОЙИ РӮЗАСИ

Мақолалар access_time27-апрел 2017, 18:07

Азизлар, Шаъбон ойи рўзаси ҳақида қандай маълумотга эгасиз? 1) Оиша розияллоҳу…

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ АРАФАСИ “МИРЗА ЮСУФ” (БОДОМЗОР) ЖОМЕ МАСЖИДИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ

Мақолалар access_time22-май 2017, 17:16

Халқимизда азалдан маҳаллаларда, гузарларда, корхоналар, қўйингки барча…

ДОР ОСТИГА ОЛИБ БОРГАН ТИЛ

access_time17-август 2017, 11:02 visibility1547

ДОР ОСТИГА ОЛИБ БОРГАН ТИЛ

Бир бева хотин ёлғиз ўғли билан ночорликда кун кечирар экан. Йўқчиликка чидолмаган ўғли бир куни қўшниникидан тухум ўғирлабди.
- Вой, менинг топармон-тутармон бўлиб қолган ўғлимдан айланай! - деб онаси алқай-алқай келтирган тухумини ўзига қовуриб берибди.
 Онасининг мақтовларидан мен яхши иш қилаётган эканман-да деб ўйлаган ўғил бу гал товуқ ўғирлаб келибди. Аввалгидан ҳам кўпроқ таҳсинларга сазовор бўлган бола қўй ўғирлашга ўтибди. Кейин фаолият доирасини янада кенгайтириб, ҳўкиз ўғирлаган экан, қўлга тушибди. Уни ўлимга ҳукм қилишибди.
 - Дорга осишдан олдин сўнгги илтимосимни адо этсангизлар, - ялинибди йигит, - ёлғиз онам бор - шуни бир кўрсам...
 Онасини топиб келишибди.
 - Онажон, - дебди шунда ўғил, - мени доим алқаб келган ширин тилларингизни чиқаринг, битта ўпай.
 Она тилини чиқарган экан, ўғил шартта уни узиб олибди.
 - Мени дор остига олиб келган мана шу тил бўлади. Агар сиз ўша мен тухум ўғирлагандаёқ мақташ ўрнига, танбеҳ берганингизда эди, мен ўғрилик йўлидан кетмаган ва бугун дор остига келмаган, қирчиллама йигит ёшимда жувонмарг бўлмаган бўлар эдим.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР