Тавсия қиламиз

БИЛАСИЗМИ:РЎЗАДОР УЧУН МУБОҲ (ЖОИЗ) БЎЛГАН ИШЛАР

Биласизми access_time7-июнь 2017, 00:00

  РЎЗАДОР УЧУН МУБОҲ (ЖОИЗ) БЎЛГАН ИШЛАР   1. Мисвок тутиш. Мисвок…

Совчилик устига совчилик қилиш ҳаромдир.

Мақолалар access_time3-апрел 2017, 14:41

Бир одам совчилик қилиб турган аёлга уларнинг музокараси битмагунича совчи…

ҲАЗИЛНИНГ ТАГИ ЗИЛ

Мақолалар access_time2-апрел 2017, 16:13

Бугун алоҳида тўхталиб ўтишимиз керак бўлган масала – биринчи апрель…

ҚУРЪОННИНГ ЖАМЛАНИШИ

access_time19-август 2017, 12:28 visibility608

ҚУРЪОННИНГ ЖАМЛАНИШИ 


 Биринчи халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг даврларида Қуръонни тўлиқ ёд биладиган саҳобаларнинг Ридда урушларида шаҳид бўлиб кетаётганликлари сабабли Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг таклифлари билан унинг оятлари ёзилган тарқоқ саҳифаларни жамлаб қўйишга қарор қилинган эди. 
Халифанинг амрига биноан, Зайд ибн Собит ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо машаққатли уринишлардан сўнг Қуръонни кийик терисидан ишланган саҳифаларга ёздилар. Уни белидан боғлаб, Абу Бакрнинг уйига қўйиб қўйдилар. У киши оламдан ўтганларидан кейин саҳифалар ҳазрати Умарнинг уйларида, у кишидан сўнг эса, қизлари ва Пайғамбаримизнинг хотинлари Хафса онамиз ҳузурларида қолди. 
Вақт ўтиши билан Ислом жамиятининг чегараси кенгайиб, кўплаб халқлар мусулмонликни қабул қила бошладилар. Мусулмонларнинг сони кўпайгач, Қуръонни ўқишда турли келишмовчиликлар чиқа бошлади. Орада катта фитна чиқиш хавфи туғилди. Бу хавфни биринчи бўлиб Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу англаб етдилар. У киши халифани бундан огоҳ қилиб, фитнанинг олдини олиш учун чора кўришни таклиф қилдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу чора кўришга киришдилар. 
Бу ҳақда имом Бухорий «Саҳиҳ»ларида ибн Шиҳобдан, у киши Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган қуйидаги ривоятни келтирадилар:  
«Ҳузайфа ибн Ямон Усмоннинг олдига келди. У Шом аҳли билан Армения фатҳида, Ироқ аҳли билан Озарбайжон фатҳида урушда эди. Ҳузайфани уларнинг қироатдаги ихтилофлари қўрқинчга солган эди. Ҳузайфа Усмонга:  
«Бу умматнинг Китоб тўғрисида насоро ва яҳудларнинг ихтилофига ўхшаш ихтилоф қилишининг олдини ол!» деди. 
Бас, Усмон Ҳафсага одам юбориб, «Бизга саҳифаларни бериб тур, ундан мусҳафларга нусха кўчириб олайлик, кейин уларни ўзингга қайтариб берамиз», деди. 
Ҳафса уларни Усмонга юборди. У Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Саъид ибн Осс ва Абдурраҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишомларга амр қилди. Улар мусҳафларга нусха кўчирдилар. Усмон қурайшлик учлик гуруҳга:  
«Агар сизлар Қуръоннинг бирор нарсасида Зайд ибн Собит ила ихтилоф қилиб қолсангиз, ўшани Қурайш лисони ила ёзинглар. Чунки у уларнинг лисонида нозил бўлгандир», деди. 
Улар амрни бажо келтириб, саҳифалардан мусҳафларга нусхалар кўчирдилар. Усмон саҳифаларни Ҳафсага қайтариб берди. Улар насх қилганлардан кейин ҳар томонга биттадан мусҳаф юборди. Ундан бошқа саҳифаларда ва мусҳафда Қуръондан бўлса, куйдириб юборишга амр қилди». 
Халифа ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг бу ишларини барча Ислом уммати катта қувонч ва қўллаб-қувватлаш билан кутиб олдилар. Унга катта ғайрат билан амал қилишга киришдилар. Фақат Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўзларининг шахсий мусҳафларини юборишга бир оз кўнмай турдилар. Кейин Аллоҳ таоло кўнгилларига солиб, у киши ҳам жумҳурга қўшилдилар. 
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу марказларга биттадан мусҳаф юбориш билан кифояланмадилар. Ҳар бир мусҳаф билан бирга уни одамларга ўқитадиган қорини ҳам юбордилар. 
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни Мадина мусҳафига қори этиб тайинладилар. 
Абдуллоҳ ибн Соибни Макка мусҳафига қори этиб тайинладилар. 
Муғийра ибн Шиҳобни Шом мусҳафига қори этиб тайинладилар. 
Абдурраҳмон ибн ас-Силмийни Куфа мусҳафига қори этиб тайинладилар. 
Омир ибн Абдул Қайсни Басра мусҳафига қори этиб тайинладилар. 
Шундоқ қилиб, Аллоҳ таолонинг Китоби йўлида мислсиз улкан хизмат қилинди. Ҳозирги ҳар бир Қуръон нусхасига: «Бу нусха Усмон нусхасига мувофиқдир» деб ёзиб қўйилишининг ўзи ҳам бу ишда ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг фазллари қанчалик буюк эканлигини кўрсатади. 

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР