Тавсия қиламиз

ҲИКМАТ

Мақолалар access_time13-декабр 2017, 20:03

Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар…

ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА 

Мақолалар access_time28-апрел 2017, 13:55

Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:  "Эй иймон келтирганлар!…

Динимиз мусаффолиги йўлида

Янгиликлар access_time23-март 2017, 19:43

Ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали дунёнинг қайси бир чеккасида…

Мол-дунё ва бойлик одоблари

access_time23-август 2017, 13:35 visibility599

Бойлик инсоннинг ўз эҳтиёжидан ва оиласи эҳтиёжидан ортиқ пул, маскан, улов, асбоб-анжом ва турли неъматларга эга бўлишидир. У камбағалликнинг зиддидир.
 "Мол" сўзи арабча "мола-ямийлу" феълининг ўзаги бўлиб, қийматга эга ва кўнгил майли тортадиган нарсани англатади. 
Кўнгил майли тортадиган қимматли нарсаларнинг ҳаммаси - пул, тилла, кумуш, кўчмас ва кўчар мулк ва бошқалар мол дейилаверади. Бу нарсалар кўнгил тортиши, иштаҳа қилиши дейилади. Иштаҳа эса шаҳват маъносини англатади. Шунинг учун Қуръони каримда бундай нарсаларнинг барчаси "шаҳватлар" деб аталган.
  Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:
"Одамларга аёллардан, фарзандлардан, тўп тўп тилла ва кумушдан, боқилган отлардан, чорвалардан, эски-тикиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати чиройли кўрсатилди. Булар дунё ҳаётининг матоҳидир. Ва Аллоҳ - ҳузурида гўзал қайтар жой бор Зотдир" (14-оят).
  Аллоҳ таоло Жумуъа сурасида марҳамат қилади:
"Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз" (10-оят).
 Намоздан кейин ким савдосига, ким касал кўргани, ким илм талабига ва ҳоказо-ҳамма ўз ишига қайтиши мумкин.
"...ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг..."
 Аллоҳнинг фазлини талаб қилиш давомида дунёга ҳаддан ташқари берилиб кетиб, йўлдан адашиш ҳам мумкин. Шунинг учун оятнинг охирида:
"...ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз", дейилмоқда.
• Мол-дунёга муҳаббат қўйиш инсоннинг табиатида бор. Бу муҳаббат бўлмаса, дунё обод бўлмайди.
  Аллоҳ таоло Фажр сурасида марҳамат қилади:
"Ва молни кўп яхши кўрасизлар" (20-оят).
 Ислом инсон мол жамлаш орқали эришадиган турли фойдаларни инкор қилмайди. Балки Қуръони карим бир неча ўринда молни хайр - яхшилик деб атаган.
• Мол жамлаш одобларига риоя қилиш.
• Мол Аллоҳ таолоникидир.
• Аллоҳ таолонинг розилиги учун мол неъматига шукр келтириш шартдир.
• Мулкдор бўлиш оғир масъулиятдир.
• Мол-дунё топиш йўлларига ва манбаларига аҳамият бериш ўта зарурдир.
• Молу дунё ва бойлик одобларидан бири оила аъзолари ва қарамоғидагиларга нисбатан қизғанчиқ бўлмасликдир.
• Давлатманд кишиларнинг зийнати сахийлик ва яхшилик қилишдир.
• Мол-мулк эгаси зиммасида адо этилиши зарур бўлган кўп ҳақлар бор.
 Мол-дунёда Аллоҳ таолонинг бир қанча ҳаққи бор:
1. Мазкур ҳақларнинг биринчиси Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бўлмиш закотдир.
2. Молу мулкдаги Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бири фитр садақасидир.
3. Мол-мулкдаги Аллоҳ таолонинг ҳақлари ичида турли каффоротлар ҳам бор.
4. Мол-мулкдаги Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бири назрлардир.
5. Молу мулкдаги Аллоҳ таолонинг ҳақларидан бири ҳаж ибодатининг сарф-харажатидир.
6. Мол-мулкдаги бандаларнинг ҳаққига оила аъзоларининг, ота-онасининг, опа-синглисининг ва қўл остидагиларнинг вожиб нафақаси ҳам киради.
7. Мол-мулкда камбағал бандаларнинг ҳам мустаҳаб ҳақлари бор.
8. Молу мулкдаги бандаларнинг ҳақларидан бири қарз эгасининг ҳаққини қайтариб беришдир.
9. Мол-дунёдаги бандаларнинг ҳақларидан бири бировга молиявий талофат етказилганда, ўша етказилган талофатни тўлаб беришидир.
10. Молу дунёдаги бандаларнинг ҳақларидан бири бировларга берган ваъдага вафо қилишдир.
11. Сахийлик, мурувват кўрсатиш ва хайр-эҳсон маъносида, савоб умидида мол сарфлаш ҳам бандаларнинг мол-дунёдаги ҳақларидандир.
12. Мол-мулк эгаларининг энг юксак одобларидан бири тавозели бўлиш ва берганини миннат қилмасликдир.
13. Мол-дунё ва унга боғлиқ турли дабдаба-шуҳратлар инсон қадрининг ўлчови бўлолмайди.
14. Инсоннинг ихтиёридаги мол-дунё - омонат, инсон бир халифа (вакил), холос.
15. Тақводор мўмин-мусулмон одамнинг эътиқоди бўйича унинг қўлидаги мол-дунё Аллоҳ берган ризқдир, ўзи яратган нарса эмас.
16. Ислом дини таълимоти бўйича, инсоннинг қўлидаги мол унга Аллоҳ Ўз фазлидан берган омонатдир.
17. Якка мусулмонлар қўлидаги мол-мулк айни вақтда мусулмон жамоасининг ҳам мол-мулки ҳисобланади.
 Ҳа, Ислом мол-мулкка шундай назар билан қарайди. Мусулмонлардан ҳар бири қўлидаги молнинг муҳофазасини жамоа аъзоларига топширади.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР