Тавсия қиламиз

Биринчи тугмани нотўғри қадасанг, кейингиларини тўғри қадай олмайсан

Долзарб мавзу access_time4-апрел, 18:24

Яқинда пойтахтимиз бош имом-хатиби бир мажлисда янги оилаларнинг 40 фоиз…

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ ҲУЗУРЛАРИДА ТАОМНИНГ ТАСБЕҲ АЙТИШИ

Мақолалар access_time17-апрел, 15:32

ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМНИНГ   ҲУЗУРЛАРИДА ТАОМНИНГ…

Биласизми: Қуръонда саҳобалардан фақатгина Зайд ибн Ҳорисанинг исмлари зикр қилинган

Биласизми access_time10-май, 15:58

#Биласизми: 1. Охирида икки пайғамбарнинг исми келган сура бу Аъло сурасидир.…

Ислом - инсоннинг мол-мулкини муҳофаза қилади

access_time24-август, 10:52 visibility169

Иқтисодий масала ҳар бир жамиятда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун Исломда бу масалага алоҳида эътибор берилади.
Ислом жамиятда яшаётган кишиларга, улар ким бўлишидан қатъи назар, яхши ҳаёт кечириш ҳаққини беради. Уларни тўғри йўлда тарбиялайди. Ижтимоий ҳаётда адолатни ўрнига қўяди. Шахсий мулкнинг ҳалол йўл билан ривожланишига эшикни кенг очиб қўяди. Жамият аъзоларининг ижтимоий таъминотини ҳам йўлга қўяди.
        Ислом бировнинг молини ботил йўл билан ейишни ҳаром қилди.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِل...ِ
«Эн иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг».
Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик ва бошқалар киради.Шулардан рибо тўғрисида сўз юритамиз:
Рибо
Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида шундай деб марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا الرِّبَا أَضْعَافًا مُضَاعَفَةً وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (۱۳۰)
«Эй иймон келтирганлар! Рибони бир неча баробар қилиб еманг. Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, зафар топсангиз» (130-оят).
«Рибо» сўзи луғатда «зиёдалик» ва «ўсиш» маъноларини англатади.
Шаръий истилоҳда эса рибо — молни молга алмаштиришда эвазсиз ортиқча мол олишдир.
Рибо, яъни судхўрлик бечораларнинг ночорлигидан фойдаланиб, уларнинг меҳнати эвазига бойлик орттиришдан иборатдир.
Бир инсон ночор бўлиб, иш юритишга, оила тебратиб, бола-чақа боқишга сармояси қолмай, пулдор кишининг олдига ҳожатини айтиб борса, унга садақа  ёки қарзи ҳасана беришнинг ўрнига судхўрлик юзасидан муомала қилади. Яъни: «Мен сенга маълум муддатга маълум микдор пул бераман. Сен бу пулни бунча фоизга кўпайтириб берасан», — дейди. Агар тайинланган муддатдан кеч қолса, яна устига фоиз қўшилади ва ҳоказо.
Шундай қилиб, бир тоифа одамлар бошқаларнинг ночор ҳолидан меҳнатсиз бойлик орттириш учун фойдаланадилар. Рибохўрлик бор жамиятда ноҳақлик, иқтисодий зулм авжига чиқади. Оқибатда мол мулк бир гуруҳ судхўрларнинг қўлига ўтиб қолиб, жамият уларнинг хоҳишига биноан яшашга мажбур бўлади.
Юсупов Халилуллоҳ 
 @mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР