Тавсия қиламиз

Рамазoн ойи тунгги намозлар ва нафл ибодатлар ой

Мақолалар access_time21-май 2018, 16:21

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан…

ОНА - БУЮК ИНСОН...

Мақолалар access_time8-июль 2019, 18:12

Қизиқ-а...  Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини…

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа)

Мақолалар access_time27-июнь 2017, 15:25

Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат,…

ТАОМ ЕЙИШДА ЖАМ БЎЛИШ ВА БИРГА ЕЙИШ ОДОБЛАРИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

access_time26-август 2017, 12:31 visibility2074

Дастурхон атрофида ўзидан улуғ киши ёки аҳли фазллар бўлса, уларнинг ҳурматидан биринчи бўлиб таом ейишни бошламаслик одоб-ахлоқ меъёрларидан ҳисобланади. Аммо уй соҳиби ёки зиёфат таом ейишни биринчи бўлиб бошлаб бериши лозим. Яна таом устида сукут сақламаслик, балки маъруф нарсалар ҳақида сўзлаш, таом ва бошқа нарсалар ҳақидаги солиҳлар ҳикояларидан гапириш одобдандир.
 Шунингдек, таом тановул этувчи ҳар бир киши ёнидагиларга мулозамат қилиши лозим, шунда таом дастурхонига йиғилганлар бир-бирига "Олинг, енг", деган сўзни айтишларига эҳтиёт туғилмайди. Бетакаллуф бўлмаслик ва ўзини сиқилганга солмаслик керак.
  Яна емак вақтида бошқаларга ҳижолат тортмасликлари учун тикилиб қарамаслик, ўзгалар хушламайдиган амалларни қилмаслик, товоқ-лаган устида қўлларини силкитмаслик, оғизга луқма солаётган вақтда бошни лаган-товоққа чўзмаслик, оғиздан бирор нарса чиқариб ташланадиган бўлса, юзни таомдан ўгириб, у нарсани чап қўлда олиш, ёғли луқмани сиркага ва сиркани ёғга ботирмаслик (бу ҳолни бошқа одам ёмон кўриши мумкин), ўзи еяётган луқма бўлагини шўрвага ботирмаслиги (шўрва қўйилган коса умумий бўлса) ҳам шарт.

"Минҳожул қосидин" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР