Тавсия қиламиз

Вақт уч кундан иборат:

Мақолалар access_time7-октябрь 2018, 10:42

1. Қайғу-алам унут бўлиб ўзидан ҳеч нарса қолмаган - Кеча 2. Шу лаҳза сен…

Жума кунининг фазилати ҳақида

Биласизми access_time5-август 2017, 12:23

1) Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. 2) Жума куни Одам яратилган ва жаннатга…

Яхшилик учун алданишдан кўра яхшироқ нарсанинг ўзи борми?

Мақолалар access_time22-март 2017, 17:27

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир қулнинг намоз ўқиганини кўрсалар,…

Қурбонлик ҳукмлари

access_time28-август 2017, 12:39 visibility1678

Ушбу оят қурбонликнинг вожиб амал эканига далилдир: “Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити учун) намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб қурбонлик қилинг!” (Кавсар, 2)

Мусулмон, озод ва муқим ҳамда нисоб миқдоридаги молга эга бўлган кишига қурбонлик қилиш вожиб. Аммо Имом Муҳаммадга кўра, киши ақлли ва балоғатга етган бўлиши шарт. Фатво мана шу қавлга кўра берилган (“Фатовойи Ҳиндия”).

Қурбонлик қилишда нисоб миқдори фитр садақасининг шарти билан бир хил. Яъни, айтиб ўтилган талабларга жавоб берадиган кишининг асл эҳтиёжидан ошиқча моли икки юз дирҳам кумуш миқдорига етса, унга қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Бунда закотдаги каби молнинг ошиб туриши ва бир йил ўтиши шарт қилинмайди.

Қурбонлик учун сўйиладиган ҳайвоннинг сифати ҳақида Баро ибн Озиб (р.а.) ривоят қилишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай деганлар: “Тўрт хил жониворни қурбонлик қилиш жоиз эмас: бир кўзи кўрлиги аниқ билиниб турган, касаллиги аниқ билиниб турган, оқсоқлиги аниқ билиниб турган ва илиги йўқ бўлиш даражасида қариб қолган ҳайвон”.

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар турига қўй, эчки, мол ва туя киради. Қўй ва эчкиларнинг бир ёшлиси қурбонлик қилинади. Агар олти ойлик қўзи онаси билан гавдаси тенг ва семиз бўлса, уни ҳам сўйиш жоиз. Аммо бу ҳукм улоқчага (эчки боласи) тегишли эмас (Сарахсий “Ал-Мабсут”). Молнинг икки яшари, туянинг эса беш яшарини қурбонлик илиш мумкин.

Шунингдек, қўй ва эчки фақат бир киши номидан қурбонлик қилинади. Мол билан туяга эса етти нафаргача шахс шерик бўлиши мумкин. Аммо бундай шерикчиликда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Зеро, бунда шерикларнинг ҳаммаси мусулмон ва қурбонликни ният қилган бўлиши керак. Аммо улардан бирортаси шунчаки гўшт учун шерикликка қўшилган бўлса, қолган барча шерикларнинг қўрбонлиги ўтмайди. Сўйилган ҳайвоннинг гўшти шериклар ўртасида тенг тақсимланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак (Алоуддин Косоний, “Бадоеус саное”).

Қурбонлик қилиш вақти зулҳижжа ойининг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Ўнинчи куни сўйишнинг фазилати кўпроқ. Шу кунлар орасида кечаю кундуз қурбонлик сўйиш мумкин. Аммо кечаси сўйиш макруҳ. Ўн иккинчи куни қуёш ботиши билан қурбонликнинг вақти ўтган ҳисобланади ва бундай ҳолда қурбонликка аталган, аммо бирор сабаб билан сўйилмай қолган ҳайвон тириклигича садақа қилиб юборилади (“Фатовойи Ҳиндия”).

Жонлиқни қурбонлик қилувчи кишининг ўзи сўйгани яхши. Агар бошқа одам унинг номидан сўйса, унинг ўзи тепасида туриши мустаҳабдир. Қурбонлик гўштидан ўзи, оиласи ейиши, қариндош уруғларига бериш билан бирга, муҳтож кишиларга ҳам учдан бир қисмини эҳсон қилса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Каналга уланиш учун линкни устига босинг

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР