Тавсия қиламиз

ОТАНИНГ ДЎСТИДАН АЛОҚАНИ УЗМАСЛИК

Мақолалар access_time13-апрел 2017, 15:17

Саъд ибн Убода Зарқийдан,,у отасидан ривоят қилади:  "Мадинанинг…

Эри билан тенгма-тенг гап талашиб, беҳурмат қилган аёллар оқибатда нимага эришишлари...

Мақолалар access_time13-апрел 2018, 11:20

      Эр арзимас нарсага талоқ айтяпти, бир айтганда минг…

Совчилик масаласи

Мақолалар access_time28-октябрь 2017, 13:32

Совчиликни умр савдоси дейдилар. Савдода эса молнинг айбини айтиб сотиш…

ҚУРБОНЛИК ВА ТАШРИҚ КУНЛАРИ ҲОЖИНИНГ УМРА ҚИЛИШИ

access_time30-август 2017, 14:46 visibility865

 Ҳожига арафа кунидан зул-ҳижжанинг ўн учинчи кунигача умра қилиш жоиз эмас. Шунинг учун ҳожи қурбонлик куни ҳаж амалларининг барчасини адо қилиб эҳромдан чиққач, шу куни умра эҳромга кирса ёки ўн учинчи куннинг қуёши ботишидан олдин эҳромга кирса ва умра амалларини адо қилса, қилган умраси дуруст бўлади. 
 Лекин ўша кунларни ҳаж амаллари учун бўшатиб қўйиш вожибдир. Вожибни тарк қилиб, макруҳи таҳримага қўл ургани туфайли зиммасига қўй ёки эчки қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Фиқҳ ктобларида ёзилишича, "Йилнинг ҳаммасидан умра қилиш жоиз. Лекин, беш кун, яъни арафа ва наҳр куни ҳамда ташриқ кунлари эҳромга кириб умра қилиш макруҳи таҳримийдир. Бу кунларда умра қилидан наҳий қилингани учун. Чунки бу кунлар ҳаж кунлари бўлиб, ҳаж учун тайин қилингандир. Агар шу кунлари эҳромга кирса, эҳромга кириш дуруст бўлгани учун зиммасига умра лозим бўлиб, адо қилмай уни тарк қилиши лозим бўлади. Агар умрасини бекор қилмай охиригача етказса, умраси умра бўлиб, қайтарилган ишга қўл ургани ва вақтни ҳаж учун бўшатмагани учун зиммасига бир қон лозим бўлади".

"Мўминнинг умр сафари" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР