Тавсия қиламиз

Қарз ҳақида

Мақолалар access_time13-май 2017, 14:56

Қарз беришнинг савоби ҳадя берганнинг савобидан кўра кўпроқлиги ҳақида ҳадиси…

БИЛАСИЗМИ:Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари...

Биласизми access_time10-май 2017, 16:08

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари: 1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг…

Имом-хатиб аҳоли билан суҳбат ўтказди

Янгиликлар access_time22-март 2017, 20:10

Ёшларимиз тарбиясида илмнинг аҳамиятини янада кенгроқ тушунтириш, фарзандларимизни…

ЮЗГА УРМАСЛИК

access_time5-сентябр 2017, 20:36 visibility564

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирортангиз ходимини урадиган бўлса, юзига уришдан четлансин", дедилар".
Шарҳ: Аслида Исломда инсонни уриш ҳақида тавсия йўқ. Бироқ жуда катта беодоблик қилиб юборган ходимни уришга тўғри келиб қолиши мумкин. Ана ўшанда ҳам унинг юзига урмаслик керак экан.
 Жобирдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тумшуғига тамға босилган ҳайвоннинг олдидан ўтдилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким мана шу ишни қилган бўлса, Аллоҳ уни лаънатласин. Ҳеч ким юзга бундай тамға босмасин ва юзга урмасин", дедилар".
Шарҳ: Демак, Исломда нафақат инсон, ҳатто ҳайвоннинг ҳам юзига тамға босиш мумкин эмас экан.
Ҳайвонларнинг юзига тамға босиш, бурнини кесиш ва бошқа шу каби ишлар Аллоҳ таолонинг лаънатига сабаб бўладиган амаллардандир.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР