Тавсия қиламиз

Савоб ва ажр 

Мақолалар access_time17-апрел 2018, 11:57

Бизда дунёни ҳам обод қилинади, охират ҳам обод қилинади. Дунёни обод қилмай…

Закотнинг тўғри бўлиш шартлари

Мақолалар access_time22-июнь 2017, 19:50

1. Ният.  Закотнинг тўғри бўлиб Закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт…

"ЖАННАТГА ЯҚИНЛАШИНГ ВА ДЎЗАХДАН УЗОҚЛАШИНГ"

Мақолалар access_time23-октябрь 2018, 11:03

  Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинади:       «Бир…

ЁЛҒОН РИЗҚНИ КАМАЙТИРАДИ

access_time5-сентябр 2017, 20:37 visibility1422

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради", дедилар".
  Дайламий ривоят қилган.
  Ушбу ҳадисда ёлғоннинг бу дунёдаги зарарларидан бири-ризқни камайтириши зикр қилиняпти. Демак, Аллоҳ таоло ёлғончи кишининг уйидан, корхона бошлиғининг корхонасидан, ёлғончи подшоҳнинг юртидан баракани кўтаради, ризқларини қисқартириб қўяди. Ушбу ҳақиқатни бугунги кун тажрибасида ҳам кўриб турибмиз.
  Ёлғончилиги билан танилган нусхаларнинг ҳаётига назар солсангиз, ризқи қисқалигини кўрасиз. Улар ўзларининг ёлғончилик сифати уларга бу дунё ва охиратда яхшилик келтирмаслигини теран англаб етишлари керак. Жумладан, бу дунёда ризқлари тор бўлиб, топганлари баракасиз бўлиб, дуч келгандан қарз сўраб юришлари бежиз эмаслигини тушунишлари лозим.
  Демак, бу дунёю у дунёнинг бахтига эришмоқчи ва икки дунёнинг азоб-уқубатидан, шармандалигидан қутулмоқчи бўлсак, ризқимизнинг кенг ва сероб бўлишини истасак, ёлғондан қутулишимиз лозим экан. Бу ишда каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою амалдор, шоҳу гадо баробар ҳаракат қилмоғи лозим. Ана шундагина яхшиликдан умид қилсак бўлади.
 Аллоҳ таоло барчамизни ёлғончиликдан ва ёлғончиларнинг касридан Ўзи асрасин! Омин!

"Ёлғон" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР