Тавсия қиламиз

ҲАҚИҚИЙ САБР

Мақолалар access_time18-июль 2017, 14:07

 Ҳазрати Анас ҳикоя қилади:  "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи…

«Ҳалол касб фаровонлик омили. Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси»

Янгиликлар access_time30-январ, 18:02

  «Ҳалол касб фаровонлик омили. Ҳалол савдо касбларнинг яхшиси»…

Ўзбекистон раҳбарлари — руководители Узбекистана

Мақолалар access_time24-июль 2017, 17:27

Ўзбекистон раҳбарлари — руководители Узбекистана 1). Файзулла Убайдуллаевич…

АҚЛ КУЧИ

access_time5-сентябр 2017, 20:41 visibility503

Қадин замонда бир енгилмас паҳлавон бўлган экан. У ўз кучини намойиш қилишни яхши кўрар ва бу билан жуда фахрланар экан. Бир куни у шу атрофдаги тогълардан бирига бир дарвеш кўчиб келганини ва қўл жанги бўйича енгилмас эканини эшитибди. Уни кўриш учун қидириб тоққа борибди ва ўша дарвешни топибди. Қараса, у кичкинагина чол экан. Чол кулбаси олдидаги ўтлоқда машқ қилаётган экан.
-Одамлар улугъ жангчи деб мақташаётган сенмисан?! – дебди полвон уни назарга илмай. – Улар сен ҳақингда ошириб юборишибди, сен анави ёнингдаги ҳарсанг тошни жойидан ҳам қимирлата олмайсан, мен эса уни олиб хоҳлаган томонимга отиб юборишим мумкин.
- Сен одамларнинг ташқи кўринишига қараб баҳо берма, - дебди хотиржамлик билан чол. – Мен ҳар куни дарага тушиб, у ердан мана шундай тошларни олиб чиқаман-да машқларим сўнгида уни бошим билан уриб майда-майда қиламан. Сенинг бахтингга бугун машқларим ҳали охирига етмади. Агар мен билан курашмоқчи бўлсанг, бу ишни сен қилиб кўр. Чунки шундай арзимаган машқни ҳам бажара олмаган одам билан мен курашиб ўтирмайман.
Бу гапни эшитиб полвоннинг жаҳли чиқиб кетибди ва югуриб бориб бор кучи билан бошини тошга уриб, ҳушидан кетиб йиқилибди. Чол паҳлавонни даволаб оёққа қўйибди ва унга қўл кураши сирларини ўргатибди. 
ЭЙ ФАРЗАНД, БИЛГИНКИ, РАҚИБНИ ФАҚАТ КУЧ БИЛАН ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ. ЖАНГДА АҚЛНИ ИШЛАТИШ КУЧ ЖИҲАТДАН СEНДАН УСТУН БЎЛГАНЛАРНИ ҲАМ ЕНГАДИ.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР