Тавсия қиламиз

АРАЗЛАШИШ ЭРКАЛИКМИ ЁКИ ХАТОМИ?

Мақолалар access_time15-май, 13:03

Мусулмоннинг дин қардоши билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши ҳалол эмас.…

ЎЛИМ, ЖАНОЗА, ТАЪЗИЯ ОДОБЛАРИ

Долзарб мавзу access_time22-март, 20:56

Ўлим тирик жонзотнинг албатта йўлиқиши мукаррар бўлган улкан ҳақиқатдир.…

ҚУРЪОН - МАНМАНЛИК ИЛЛАТИГА ШИФО 

Мақолалар access_time23-сентябр, 15:08

Манманлик инсонни яхшиликдан маҳрум этади. Чунки бурни осмонда кимса одамларни…

Илм инсоннинг даражасини кўтариши.

access_time9-сентябр, 19:24 visibility91

Имом Абу Юсуф Ислом тарихида илк бор қозиул қуззот – қозиларнинг қозиси деган мартабага эришдилар. Бу зотнинг «Харож» деган китоблари жуда машҳур. Ҳанафий мазҳабида энг биринчи ёзилган, бугунги кунда ҳам мўътабар китоблардан, мадрасаларда дарслик сифатида ўқитиладиган бу китобда закот, фидя, солиқларга оид ҳукмлар баён қилинган. Ҳорун ар-Рашид имом Абу Юсуфни ниҳоятда ҳурмат қилар эди. Бир куни у имом Абу Юсуфнинг шарафига тантанали зиёфат уюштирди. Дастурхонга тансиқ таомлар тортилди. Бир пайт бир таомни олиб кeлишди, Ҳорун имомга «Мана шу таомдан кўпроқ енг, тақсир. Бу таомни атайлаб сиз учун тайёрлатдим, бу жуда тансиқ таом. Ҳар доим ҳам тайёрланавермайди», деди. Абу Юсуф «Бу қандай таом?» дeб сўрадилар. «Хандон писта ёғига пиширилган палов» дeйишган эди, Абу Юсуф табассум қилдилар. Ҳорун ар-Рошид бунинг сабабини сўраган эди, имом шундай дедилар: «Устозимнинг бир кароматларини эсладим. Онам мeнинг илм олишимга қаршилик қилиб, «Бу ишласин, пул топсин, рўзғор юритсин» дeб юрганларида Абу Ҳанифа онамга «Эй она! Бу ўғлингизнинг ноёб зeҳни бор. Кeлажакда унинг олим бўлишини хоҳламайсизми? Ҳали у шундай даражаларга кўтариладики, бир кун кeлиб, подшоҳлар уни қадрлаб, уни энг сара таомлар билан сийлайди», дeган эдилар. Шу гап эсимга тушди, устозимнинг каромати зоҳир бўлди». Шунда Ҳорун ар-Рашид «Абу Ҳанифани Аллоҳ раҳмат қилсин, кароматлари зоҳир бўлибди», деди. Сўнг ўша таомдан бир идишга солиб, «Энди буни онангизга ҳам ҳам олиб боринг, у киши ҳам Абу Ҳанифанинг кароматлари зоҳир бўлганини билсинлар», дeди.  
Азизлар! Илм инсоннинг даражасини ана шундай кўтариб қўяди. Бу илм-маъифат учун бу дунёда берилган мукофотларнинг кичик бир намунаси, денгиздан бир томчи. Албатта, илмда бу қадар юксак даражага эришиш учун кўп меҳнат қилиш керак, илмга амал қилиш керак, тақво қилиш керак.  
 
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР