Тавсия қиламиз

ЮРИДИК ШАХСНИНГ ИСЛОМ ҲУҚУҚШУНОСЛИГИДА ШАКЛЛАНИШИ

Мақолалар access_time16-май, 17:16

Ислом ҳуқуқида юридик шахс тушунчасининг ҳозирги пайтда ишлатиладиган  ибораси…

ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ МЕЗОНИ

Мақолалар access_time20-июнь, 19:43

— Таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омилларидан ҳисобланади,…

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ АРАФАСИ “МИРЗА ЮСУФ” (БОДОМЗОР) ЖОМЕ МАСЖИДИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ

Мақолалар access_time22-май, 17:16

Халқимизда азалдан маҳаллаларда, гузарларда, корхоналар, қўйингки барча…

АСЛ БОЙЛИК КЎЗ ТЎҚЛИГИДИР

access_time10-сентябр, 17:26 visibility106

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Бойлик мол-дунёнинг кўплиги билан белгиланмайди. Билъакс, (асл) бойлик кўз тўқлигидир” (Муттафақун алайҳ).
Биз “кўз тўқлиги” деб келтирган ибора ҳадис матнидаги “ғина-н-нафси” (“нафс тўқлиги”)нинг таржимасидир. Баъзи ривоятларда “ғина-л-қалби” – “кўнгил тўқлиги” шаклида ҳам учрайди. Унинг акси очкўзликдир.
Муҳаддис уламолар ҳадисни шундай шарҳлайдилар: “Аслида бойлик мол-давлатнинг кўплиги эмас. Чунки Аллоҳ томонидан кўплаб мол-дунё ато этилган кимсалар борки, берилганига қаноат қилмасдан ҳар қандай йўл билан бойликларини янада орттиришга бутун куч-ғайратларини сарфлайдилар. Уларнинг дунёга хирсларини кўриб, камбағал деб ўйлайсан. Аммо асл бойликнинг моҳияти эса, кўзнинг тўқлиги, кўнгилнинг бундай хирслардан хотиржамлигидир. Насибасига қаноат қилиб, борига шукр дейдиган, уни орттириш учун хирсга берилмайдиганлар ҳақиқий кўзи тўқ саналади. Ана ўшалар асл бойлардир”.
Қуртубий ушбу ҳадисни шарҳлаб айтади: “Ҳадиснинг маъноси шуки, фойдали ёки мадҳ этилган бойлик нафс бойлигидир. Зеро, кишининг нафси бошқалардан беҳожат бўлдими, тамаъгирликни бас қилади, бандасидан сўрашдан тийилдими, иззат ва буюкликка эришади. Ана шундай киши қўлга киритган ҳурмат-эътибор ва иззат-эҳтиром хирси туфайли очкўз бўлиб қолган киши эга бўлган бойликдан афзалдир”.
Яна шу нарса ҳам борки, кўзи тўқлик Аллоҳ ҳузуридаги мукофотнинг хайрлироқ ва абадий эканини билиб, Аллоҳнинг ҳукмига рози, амрига бўйсунишдан пайдо бўлади.
Тибийнинг ёзишича, ҳадисдаги “кўзи тўқлик”дан илмий ва амалий камолот ҳосил қилиш кўзда тутилган бўлиши мумкин. Чунки оқил киши вақтини илм таҳсилини камолга етказишдан иборат ҳақиқий бойликка эга бўлиш учун сарфламоғи лозим, мол-мулк тўплаш учун эмас, зеро, мол-мулк эгасига фақирликни орттиришдан бошқа нарса келтирмайди.
Ибн Ҳажарга кўра, кўз тўқлиги ва кўнгил бойлиги кишининг Аллоҳ олдида фақирлигини идрок этиши билан ҳосил бўлади. Шу тариқа у бутун эҳтиёжларини кўриб билиб турувчи, моддий ва маънавий бойликларни берувчи ҳамда қайтариб олувчи Аллоҳнинг даргоҳига яқинлик (қурбат) ҳосил қилади. Бу даражага эришган киши эса Аллоҳнинг қазосига рози бўлади, неъматларига шукр қилади.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР