Тавсия қиламиз

#БИЛАСИЗМИ: Рамазон рўзаси...

Биласизми access_time27-май, 18:23

  Рамазон рўзаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  Мадинага…

ДУОСИ ҚАБУЛ ЗОТ

Долзарб мавзу access_time28-март, 21:00

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Саъд ибн Абу Ваққос…

ИСТИҚЛОЛИНГ МУБОРАК, АЗИЗ ВАТАНИМ!

Мақолалар access_time31-август, 11:13

ИСТИҚЛОЛИНГ МУБОРАК, АЗИЗ ВАТАНИМ! Инсон ўз тарихини ўзи яратади, дейдилар.…

Қалбнинг моҳияти нимадан иборат?

access_time12-сентябр, 14:48 visibility63

Бу ўта ҳассос мавзуни яхшилаб тушуниб олиш ҳар бир инсон учун жуда ҳам муҳимдир. Бу ишда бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари ёрдам беради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларидан бирида айтадилар:
    “Албатта, жасадда бир парча гўшт бордир. Қачон у солиҳ бўлса, жасаднинг ҳаммаси солиҳ бўлур. Қачон у бузуқ бўлса, жасаднинг ҳаммаси бузуқ бўлур. Огоҳ бўлинглар! Ўша нарса қалбдир”.
     “Қалб” сўзи луғатда “бир нарсани ағдариш”га нисбатан ишлатилади. У бир хил турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб турганлиги учун ҳам “қалб” деб аталади. Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади. 
    Зоҳирий қалб кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклли гўшт парчасидир. У инсонни зоҳирий – жисмоний қисмига жон вазифасини ўтайди.
    Ботиний қалб эса нуроний, латиф, билувчи нарса бўлиб, инсонни инсон қилувчи нарса ҳам ўшадир. 
    У инсонни ақлий, руҳий-манавий ҳаётига тириклик бахш этади.
    Қалбнинг моддий кўриниши бизнинг тилимизда “Юрак” ҳам дейилади. Ҳадиси шарифда таъкидланишича,қалб инсонни ёмон ёки яхши бўлиши учун асосий омил бўлар экан. Унинг ёмон ёки яхши бўлиши эса ҳалол ёки ҳаромга боғлиқ.
    Ушбу ҳақиқат қадим замонда фақат руҳий-маънавий жиҳатдан тушунилган. Ҳаромхўрлик қилган одам гуноҳкор бўлиши ва охиратда дўзахга тушиши маъносидагина тушунилган.
    Ҳозирги кунда эса юрак жисмимизни ҳаётда ва соғлиқда тутиб турадиган нарса сифатида билинади. У ишлаб турса, жисмда ҳаёт бўлади, у соғлом бўлса, жисм ҳам соғлом бўлади, у хаста бўлса, жисм ҳам хаста бўлади, деб фикр қилинади.
     Аслида эса ҳадисдан ушбу икки тушунчанинг умумлаштарилган маъноси тушунилмоғи лозим.
    Илмий равишда собит бўлишига қараганда, Ислом шариатида ҳаром қилинган нарсаларни таом сифатида тановул қилган одам хасталикка чалинар экан, чунки Ислом зарарли нарсаларни ҳаром қилган. Ҳаром нарса истеъмол қилинганидан сўнг танада қонга айланади. Юрак эса қон ҳайдайдиган аъзодир. Зарарли нарсалардан пайдо бўлган зарарли қон юракнинг хасталанишига сабаб бўлиши эса илмий ҳақиқатдир. Юрак хаста бўлгандан кейин эса ҳадиси шарифда айтилганидек, жисмнинг ҳаммаси бузуқ бўлади.
     Ҳалол нима эканини билиб олиб, доимо ҳалолга етишиш учун ҳаракат қилишимиз керак.
     Ҳаром нима эканини яхшилаб билиб олиб, доимо ундан ҳазар қилишимиз лозим. 

Зуҳд ва ҳаё китобидан
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР