Тавсия қиламиз

ҚУРЪОНИ КАРИМ Муҳаммад Али Собуний

Мақолалар access_time15-май 2017, 16:00

Аллома шайх Муҳаммад Али Собуний Қуръони Карим ва Расулуллоҳ суннатларини…

КЎРНАМАКЛАР ИШИГА ПАРВО ҚИЛМАНГ. ЗЕРО СИЗ САВОБ УМИДИДА ҲАРАКАТ ҚИЛГАНСИЗ

Мақолалар access_time5-ноябрь 2018, 19:00

Амалингиз холис Аллоҳ учун бўлсин. Ўзгалардан раҳмат кутманг. Яхшилик қилиш…

РАШК ТУФАЙЛИ...

Мақолалар access_time23-январ, 13:44

Бир куни жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблар билан суҳбатлашиб…

Имом Бухорийнинг ибодатлари

access_time14-сентябр 2017, 13:38 visibility1464

Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида "Тарихи Бағдод" ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган:
 "Рамазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг ҳузурларига асҳоблари жамланар ва у киши ҳар ракъатга йигирма оятдан қўшиб ўқиб, хатм қилар эди. Саҳар пайтида эса Қуръоннинг учдан биридан ярмигача ўқиб, учинчи кечанинг саҳарида хатм қилар эди. Бир куни у киши намоз ўқиётганида ари ўн етти марта чақди. Намозни ўқиб бўлиб: "Қарангалар-чи, намозимда менга озор берган нарса нима экан?" деди. Қарасалар, бир ари ўн етти марта чақиб, шишириб юборган экан. Намозни бузмабти". 
 Бошқа бир ривоятда айтилишича, асҳобларидан бири у кишини ўз боғига чақирибди. Пешин намози бўлган экан, одамларга имомликка ўтиб бўлиб, нафл намоз бошлабди. Қиёмда узоқ турибди.
 Намозни тамом қилганидан кейин кўйлагининг этагини кўтариб, ўзи билан бирга бўлган шахслардан бирига:
 "Қара-чи, кўйлагимнинг остида бир нарса борга ўхшайди", дебди.
 Қараса, ари ўн олти-ўн етти жойидан чақиб, баданини шишириб юборган экан. Арининг асари жисмида очиқ кўриниб турган экан. Одамлар унга:
 "Биринчи чаққандаёқ намоздан чиқсангиз бўлмасмиди?!" дедилар.
 "Бир сурани ўқиётган эдим. Тугатиб қўяй дегандим", деди".
 Имом Бухорийнинг сафарларида кўпинча бирга бўлган Муҳаммад ибн Абу Ҳотим эслайди:
 "У киши саҳар чоғи ўн уч ракъат намоз ўқир эдилар. 
 Витрни бир ракъат қилардилар. Ўзлари турганда мени уйғотмас эдилар.
 "Ўзингиз шунча оғирликни кўтариб, мени нимага уйғотмайсиз?" десам:
 "Сен ёшсан, уйқунгни бузмай дедим", дер эдилар".
 
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР