Тавсия қиламиз

АЛЛОҲНИНГ ЖАҲАННАМ АЗОБИНИНГ БEКОР ҚИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН ИШЛАР

Мақолалар access_time17-октябрь 2018, 12:02

1. Тавба.      «Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб,…

ҚУРБОНЛИК КИТОБИ

Мақолалар access_time9-август 2019, 17:30

Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида…

Жума кунининг фазилати ҳақида

Биласизми access_time5-август 2017, 12:23

1) Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. 2) Жума куни Одам яратилган ва жаннатга…

Билиб туриб қилинган гуноҳ

access_time22-март 2017, 17:23 visibility1855

Уйга ҳалол ризқ топиб бориш керак. Жамиятда тарқаб қолган, қулоққа чалинган гаплардан бири шуки, баъзи жоҳил кимсалар одамларни алдаб, пулини еб кетиб, кейин бир марта ҳажга борсам, гуноҳларим ювилади деб ўйлаб юришган экан. Ёшликда, куч-қувват борида ана шундай гуноҳ ишларни қилиб юриб, кейин қариганда ҳажга бориб келсам, онадан туғилгандай бўлиб қоламан деб юрган ёшлар ҳам бор экан. Гуноҳни қилиб-қилиб, кейин ҳажга борар экан-да, кейин яна бошлар экан. Кейин яна бир бориб келар эмиш,  охиргисида кейин бу ишни тўхтатар эмиш, чунки анча ўзига келиб олган бўлар эмиш. Шундай жоҳил, нодон одамлар бор экан орамизда. Шу тушунчаси билан масжидга қатнаб юрибди. Аммо одамларни ишонтириш учун, ўзини намозхон қилиб кўрсатиш учун қатнаяпти. Бундайларга айтиб қўйишимиз керакки, билиб туриб қилинган гуноҳни Аллоҳ кечирмайди, аксинча, бунинг азоби жуда қаттиқ бўлади. Билмай қилган бўлса, Аллоҳ кечириши мумкиндир, Ўзига ҳавола. Аммо қасддан қилинган гуноҳдан Ўзи асрасин!
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР