Тавсия қиламиз

Олимларнинг оналари фарзандларига қандай тарбия бериб, улғайтиришган?!

Мақолалар access_time23-июль 2018, 13:29

Муҳаммад Ротиб Набулсий айтадилар: Бир куни ёшлик чоғимда онам менга: "Ҳалол…

ЭСЛАТМА

Биласизми access_time11-май 2017, 20:24

Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2017 йилнинг 11 майдан 12 майга…

Улул азм пайғамбарларнинг бешинчилари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

Мақолалар access_time21-май 2017, 14:56

 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихларини, сийратларини…

ТАҲОРАТ

access_time14-сентябр 2017, 13:41 visibility1679

ТАҲОРАТ

 Намоз ўқиш олдидан кийимларни, намоз ўқиш жойларини нажосат-ифлосликлардан тозалаш, баданни ғусл, таҳорат ёки таяммум кабилар билан поклаш намознинг асосий шартларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло покланиш ва таҳорат ҳақида шундай марҳамат этади:
 "Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари билан, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари билан ювинглар. Агар жунуб бўлсангиз, покланинглар. Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз, ёхуд сиздан бирингиз ҳожатдан келса ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангизу, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинг. Ундан юзларингизга ва қўлларигизга масҳ тортинг. Аллоҳ сизларга қийинчилик туғдиришни истамайди, аммо сизларни поклашни ва сизларга Ўз неъматини батамом қилиб беришни ирода қилади. Шоядки, шукр қилсангизлар" (Моида сураси, 6-оят).
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда таҳоратнинг фазилати ҳақида шундай марҳамат қилинади:
 Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким таҳорат олса-ю, таҳоратини чиройли қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳатто тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади", дедилар".
 Имом Муслим ривоят қилган.
Таҳоратни араблар "вузуъ" дейишади, ўзбекчада (покланиш, тозаланиш, озодалик) маъноларини билдиради. Шариатда эса намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш ва бошқа ибодатлар олдидан муайян аъзоларни сув билан ювиб тозалаш "таҳорат" дейилади.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР