Тавсия қиламиз

АСЛ БОЙЛИК КЎЗ ТЎҚЛИГИДИР

Мақолалар access_time10-сентябр 2017, 17:26

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай…

ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ

Мақолалар access_time18-ноябрь 2017, 13:57

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бетоб бўлишлари ва вафот этишларидан олинадиган ибратлар

Мақолалар access_time30-май 2017, 19:30

Ҳижрий 11 йил, 28-29 сафар, душанба куни, мил. 632 йил май, вафотларидан…

Тошкент ислом институтида махсус сиртқи бўлим ўз фаолиятини бошлайди

access_time14-сентябр 2017, 13:43 visibility1026

Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг muslim.uz портaлида ахборот берилган, унда, жумладан шундай дейилади:

Махсус сиртқи бўлим бу йил яъни 2017-2018 ўқув йилидан илк бор ўз фаолиятини бошлайди.  Бундан асосий мақсад Республикамизда фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот марказлари, масжид ва зиёратгоҳларнинг ўрта махсус билимга эга бўлган имом-хатиб, имом ноиби, зиёратгоҳ масъули каби мутахассисларини олий маълумотли кадрлар билан таъминлашдан иборат. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йилдан иборат бўлиб, унга ҳужжат топширмоқчи бўлганлар ўрта махсустаълим муассасасини тугатган, Ўзбекистон мусулмон идораси (ЎМИ) тизимида маълум муддат давомида фаолият олиб бораётган бўлиши талаб этилади. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилади. Уларга ТИИнинг юқори малакали, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс беришлари кўзда тутилмоқда.  Талабалар институт махсус фан ва  ўқув аудиторияларидан, ахборот ресурс марказидаги дарсликлар,  манба ва адабиётлардан, компютер хоналаридан фойдаланишлари мумкин. Улар ўқув машғулотлари пайтида бепул тушлик билан таъминланадилар. Қисқа қилиб айтганда кундузги бўлим талабаларига қандай имтиёз ва шарт-шароитлар яратилган бўлса, махсус сиртқи бўлим талабалари ҳам улардан бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади. Махсус сиртқи бўлимни тугатган талабаларга диний олий маълумот даражасидаги ТИИ дипломи берилади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР