Тавсия қиламиз

Онасини сотувга чиқарган одам

Мақолалар access_time29-июнь 2017, 17:48

Шодиёналар саройи ... Тўй авжида ...   Тўрига қўйилган ва безатилган…

2017-йилги ҳаж зиёрати ҳақида

Мақолалар access_time21-сентябр 2017, 14:45

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, бу йил насиб қилиб, ҳаж ибодатига бориб келдик.…

АСЛ БОЙЛИК КЎЗ ТЎҚЛИГИДИР

Мақолалар access_time10-сентябр 2017, 17:26

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай…

Ҳажда уч нарсани қилиш қатъиян тақиқланади.

access_time22-сентябр 2017, 21:09 visibility841

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳажнинг фазилатини баён қилиб, шундай марҳамат қилади: «Ҳаж – маълум ойлардир. Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳват, фисқ ва жанжал йўқдир» (Бақара сураси, 197-оят).  
Аслида ҳаж Арафотда бир кун туриш билан адо бўлади. Арафа куни Арафотда турилмаса, йилнинг қолган ҳар қандай кунида турилса ҳам ҳаж бўлмайди. Ҳаж амаллари беш кунда тугайди. Оятда «маълум ойлар» дейилганда ҳаж учун йўлга чиқиш ойлари ҳам назарда тутилган. Энди ким бу ҳаж ойларида зиммасига ҳаж фарз бўлиб, ҳаж насиб қилиб, бу табаррук заминга етиб келган бўлса, энди унга уч нарсани қилиш қатъиян тақиқланади. Оятда буюрилган нарсалар, яъни намоз, зикр ёки бошқа ибодатлар айтилмай, балки ўша уч ишни қилмаслик буюрилган бўлиб, уларнинг барчаси ахлоққа оид ҳукмлардир. Улар оятда «рофас», «фисқ» ва «жидал» деб келган. Рофас – ҳар қандай бузуқ ишлар, шаҳвоний ишлар ва унга олиб борувчи нарсалардир. Фисқ – ҳар қандай ёмон ишлар. «Жидал» дегани эса луғатда «ўта қизиққонлик» маъносини англатади. Унинг истилоҳдаги маъноси эса «талашиб-тортишиш», «уриш-жанжал қилиш»дир. Арабларда Абу Жадаил деган қабила бор. Бу қабиланинг қавми табиатан урушқоқ, қизиққон бўлгани шундай номланган. Бу қабила ҳозир ҳам бор. Аллоҳ таоло Қуръонда ана шу «жидал» сўзини зикр қилди. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, бу нарсалар инсоннинг табиатида бўлса, ҳажда, машаққат пайтида яққол кўринади. Ҳажга борган одамлар рофас ва фисқ қилмасликка чидаб берса ҳам, лекин жидалда туриб бера олмай қолиши мумкин. Жидалга келганда таслим бўлади: овқатга навбатга турганда бировни туртиб юбориши мумкин, овқатни тўкиб юбориши мумкин; Муздалифада қуёш чиқиб кетса, иссиққа қолиб кетяпмиз деб, автобусга чиқаман деб талашиб кетиши мумкин. Натижада аёлларга ҳам қарамай, ҳеч кимга қарамай, кўзи қонга тўлиб, автобусга чиқаман деб жанжал қилиши мумкин. Бунинг ҳаммаси жидалдир. Агар ҳожи ана шу жидалга ҳам сабр қила олса, унинг ҳажи мабрур бўлади. Мабрур ҳажнинг мукофоти эса жаннатдан бошқа нарса эмас.  
Аллоҳ таоло оятда «рофас, фисқ ва жидал қилмасин» деб, ортидан «ҳажда» деб қўшиб қўйди. Чунки бу нарсалар айнан ҳажда содир бўлади. Аммо ким қандай амал қилмасин, Аллоҳ уни албатта билади, унинг ниятигача билади 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Териизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР