Тавсия қиламиз

#БИЛАСИЗМИ: Рамазон рўзаси...

Биласизми access_time27-май 2017, 18:23

  Рамазон рўзаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  Мадинага…

БУЮК ВА МУҚАДДАС ВАТАНИМИЗ – МАДҲИЯСИ

Мақолалар access_time10-декабр 2017, 18:28

1992 йил 10 декабрь «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги…

Фарзандларимиз оилавий ҳаётга тайёрми?

Мақолалар access_time4-апрел 2018, 12:59

Фарзандларимиз оилавий ҳаётга тайёрми? Ҳар бир одам фарзанди улғайгач, айниқса,…

Яхшилик учун алданишдан кўра яхшироқ нарсанинг ўзи борми?

access_time22-март 2017, 17:27 visibility2236

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир қулнинг намоз ўқиганини кўрсалар, озод қилиб юборар эканлар. Одамни намоз ўқигани учун яхши кўрар эканлар, ўзиники бўлса озод қилар эканлар, бировнинг қули намоз ўқиётганини кўрсалар, сотиб олиб, сўнг «Сен озодсан», дер эканлар. Буни қарангки, одамларнинг ишончидан, намозга, ибодатга, динга муҳаббатидан фойдаланадиган кимсалар ўша вақтда ҳам бўлган экан. Баъзи қуллар узоқдан Абдуллоҳ ибн Умарнинг келаётганини кўрса, қўлига обдаста олиб, ўзини таҳорат қилаётгандек кўрсатар экан. Одамлар «Эй Абдуллоҳ! Булар сизни алдашяпти, ўзи ҳаётда пешонаси сажда кўрмаган. Сизни кўриб, ўзини таҳорат қилаётгандек кўрсатяпти» дейишса, «Майли, бу яхшилик учун алданишдан кўра яхшироқ нарсанинг ўзи борми? Бу одам мени озод бўлиш учун алдаяпти-да», дер эканлар. Абдуллоҳ ибн Умар ана шундай зот бўлганлар. Аллоҳ ҳар бир бандани қулликдан, асоратдан асрасин. Озодлик, ҳурлик дунёда энг буюк неъматлардан бири. Аммо бугунги ноинсофлар бир-бирини нима учун алдаяпти? Уч-тўрт сўм пул учун алдаяпти. Хўш, нима ўша уч-тўрт сўм пул? Бу луқма-ку, азизлар! У ўша луқмани бориб фарзандига беради-ку, эртага ўша луқманинг оқибатини ўша фарзандидан топади-ку! Ҳаром едирилган боладан нимани кутиш мумкин? Ҳар турли жиноятни кутиш мумкин, холос.  Шунинг учун ҳалол нон топаман деб юрган одамнинг устидан кулиш керак эмас, оз бўлса ҳам ҳалол едириб, борига қаноат қилганга етмайди. Энг яхши ибодат мана шу. 


Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР