Тавсия қиламиз

ЖОҲИЛНИНГ ОЛТИ СИФАТИ

Мақолалар access_time13-июль 2020, 17:42

  Ҳакимларнинг баъзилари айтишди: "Жоҳил киши олти хислат билан…

"МЎЪЖИЗА" ЁКИ СМС ФИТНАСИ

Мақолалар access_time19-июнь 2018, 13:49

«...агар бу хабарни бешта одамга юборсангиз мўъжиза содир бўлади.»…

Интернетдан зарар эмас, фойда олайлик!

Мақолалар access_time3-июль 2017, 15:04

Интернет орқали тарқалаётган яна бир мудҳиш оғу борки, бу моддий эмас, маънавий…

Онлайн

access_time23-сентябр 2017, 15:09 visibility3358

Онлайн

ЁМОН ГУМОНЛАРДАН ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ...

«Ҳозиргина онлайн эдинг, менга жавоб ёзмадинг!» деган гап ажаблантиради.

«Онлайн»
Бу ибора одамларнинг бир - бирларига ишончларини сўнишига сабаб бўлмоқда.

Нимага биз узрли сабаб қидирмаймиз?

Эҳтимол вақтим тиғиздир. Банддирман! Ёки қайсидир яқиним билар гаплашаётгандирман! Ухлаб ётгандирман, телефонимни болаларим ўйнаётгандир. Адашиб тармоққа киргандир...

Балки, ким биландир қизғин баҳс олиб бораётгандирман...

«Онлайн» эканлигим, бу сизни кутиб ўтирибман дегани эмас!

«Онлайн» эканлигим, контактимда фақат сиз борсиз, дегани эмас!

«Онлайн» эканлигим сизни кўриб туриб, кўрмасликка оляпман дегани эмас!

«Онлайн» эканлигим, сиз билан гаплашиш учун фурсатим бор дегани эмас.

Яна бошқа ибора «last seen» (охирги бор кирган, кўринган)...
Сиз нимадир юборсангиз, мен уни очиб қарамасам, «қачон кирибди?» деб дарров титманг! Билмайсизку, эҳтимол кирган бўлсам ҳам кўришга улгурмагандирман!

Кўнглингизни тозаланг! Узр қидиринг! Бошқалар билан ўзаро риштангизни заиф санаб, шайтоннинг васвасаларига учманг! Айнан «Онлайн» сабаб қанчадан - қанча қалбларга дарз етди, алоқалар узилди, кўнгиллар бир - биридан узоқлашди!?

Бас «Чиройли гумон қилинг!» шунинг ўзи кифоя!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун !

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР