Тавсия қиламиз

ЁШИ УЛУҒЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ

Мақолалар access_time1-июнь 2020, 13:28

Барчага маълумки, бугун ер юзида жуда кўп халқлар, миллатлар ва элатлар…

САХИЙЛИКНИНГ САМАРАСИ

Мақолалар access_time13-декабр 2018, 11:31

    Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бугунки кунда…

Ўзбекистон раҳбарлари — руководители Узбекистана

Мақолалар access_time24-июль 2017, 17:27

Ўзбекистон раҳбарлари — руководители Узбекистана 1). Файзулла Убайдуллаевич…

ТАЯММУМ

access_time26-сентябр 2017, 15:58 visibility2488

Ислом динининг бағрикенглиги ва енгилликларидан яна бири пок сув бўлмаганда ёки сув бот бўлиб, уни ишлатиш эса мумкин бўлмаган вақтларда мусулмон киши Роббига қиладиган ибодатининг баракотидан, унинг фойдалари ва руҳий озуқасидан маҳрум бўлиб қолмаслиги учун таҳорат ёки ғусл ўрнига таяммум жорий қилинган. Аллоҳ таоло шундай дейди: "Агар сув топа олмасангиз, покиза тупроқ билан таяммум қилиб, юз ва қўлларингизга суртинглар" (Нисо сураси, 43-оят).
 Таяммум деб таҳорат нияти билан билан ер жинсидан бўлган пок кесак, тош, қум каби нарсаларга икки қўлини уриб, юзга ва икки қўлга тирсаклари билан қўшиб масҳ  тортишга айтилади.
 Таяммум қилиш лозим бўлган сабаблар
1. Ярим соатли ёки ундан кўпроқ йўл орасида сувнинг йўқлиги; бу тахминан икки чақиримни ёки тўрт минг қадамни (1848 метрни) ташкил этади.
2. Сув ишлатса, касалликка чалинишдан ёки унинг кучайишидан, ёки давонинг секинлашишидан ташвиш бўлса.
3. Сув олдига боришда бирор хавф-хатар (масалан, душман, ваҳший ҳайвон, вабо каби) бўлса.
4. Сув ўта совуқ, инсонга азият етказиб қўядиган даражада бўлса ва уни иситишга шароит бўлмаса.
5. Агар сувда таҳорат қилса-ю, ўзи ёки шериги ва ҳатто ҳайвони чанқаб, ҳалокатга учраши хавфи бўлса.
6. Ҳамма шароитлар бор-у, лекин таҳорат қилиб келгунча ийд ёки жаноза намозлари ўқиб қўйилиши эҳтимоли бўлса ҳам таяммум қилинади, чунки бу намозларнинг қазоси йўқ. Аммо жума намозига ета олмаслигини билса ҳам таҳорат қилади, чунки агар жума намози қазо бўлса, унинг ўрнига пешин ўқилиши мумкин. Агар намознинг қазо бўлиши эҳтимоли юзага чиқса, вақтни эҳтиром қилиш юзасидан таяммум билан ўқиш жоиз. Лекин барибир таҳорат йўқ бўлса, таҳорат олиб ёки жунублик етган бўлса, ғусл қилиб, қайтадан ўқилади, чунки таяммум қилишга сабаб мавжуд эмас.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР