Тавсия қиламиз

Abdulloh ibni Ummu Maktum

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 11:53

 Abdulloh ibni Ummu Maktum         …

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги барча Жоме Масжидларда ҳашар ўтказилди

Мақолалар access_time27-август 2018, 09:28

Муборак Қурбон ҳайити ва Мустақиллигимиз байрами олдидан бутун Республикамиз…

Туркияда «Ҳадис ва ҳаёт»....

Мақолалар access_time7-август 2017, 16:20

Туркияда «Ҳадис ва ҳаёт» китоби дарслик сифатида қўлланила бошлади…

САЙЙИДУЛ-ИСТИҒФОР

access_time26-сентябр 2017, 15:59 visibility1279

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саййидул-истиғфор –   " اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ" (Аллоҳумма анта Роббий, лаа илааҳа иллаа анта, холақтаний, ва ана ъабдука, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузубика мин шарри маа сонаъту, абуу’у лака бинеъматика ъалаййя, ва абуу’у лака бизанбий, фағфирлий, фа-иннаҳу лаа яғфируз-зунууба иллаа анта) деб айтишингдир”, дедилар ва: “ким буни кундузи ишонч билан айтса ва шу куни кеч киришидан олдин вафот этса, у жаннат аҳлидан бўлади. Ким буни тунда ишонч билан айтса ва тонг отишидан олдин вафот этса, у жаннат аҳлидан бўлади”, дедилар”. Имом Бухорий ривоят қилган. Саййидул-истиғфорнинг маъноси: “Эй Аллоҳ, Сен менинг Роббимсан. Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Мени Сен яратгансан. Мен Сенинг бандангман. Мен кучим етганича, Сен билан аҳдлашган ва ваъдалашган сўзимда тураман. Қилган гуноҳларим ёмонлигидан Сендан паноҳ сўрайман. Менга берган неъматингни эътироф қиламан. Гуноҳимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қилгин. Зеро, Сендан ўзга гуноҳларни мағфират қилувчи зот йўқдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР