Тавсия қиламиз

Дунёга алданиб, охиратимизни бой бериб қўймайлик.

Мақолалар access_time21-декабр 2017, 14:40

Имом Абу Довуд Савбан розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:  «Расулуллоҳ…

ҒИЙБАТ

Мақолалар access_time1-май 2017, 18:59

«Ғийбат»нинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир.…

ЎЛИМ, ЖАНОЗА, ТАЪЗИЯ ОДОБЛАРИ

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 16:00

Ўлим тирик жонзотнинг албатта йўлиқиши мукаррар бўлган улкан ҳақиқатдир.…

Буюрилганимиздек тўғри бўлайлик 

access_time27-сентябр 2017, 15:21 visibility1433

Афсуски, ўтган йилда кўпчиликнинг кўнглида бироз нохуш из қолдирган ишлар ҳам бўлиб ўтди. Аслида бундай ишлар эслаб ўтиришга арзимайди, бироқ, тушунмовчилик туфайли пайдо бўладиган шубҳа-гумонларга чек қўйиш, айниқса, бу ишларга бизнинг муносабатимизни, айтилган сўзлар ёки қилинган ишларнинг сабабини билдириб қўйиш мақсадида улардан иккитасига тўхталиб ўтамиз.  
Аввало, бундай кўнгилсизликларнинг, тушунмовчиликнинг сабаби динимизни билмаслигимиз, ундан узоқлашиб қолганимиздир. Четдан қандайдир ёт урф-одатлар келса, қучоқ олиб кутиб оламиз-у, лекин Набиййимиз, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига риоя қилишга ҳеч кўнглимиз тортмайди.  
Айтмоқчи бўлган биринчи мавзуимиз эркакларнинг доялик қилиши масаласи эди. Бу гап негадир интернетда жуда кўп муҳокама бўлиб кетди, тушунмовчиликлар, асл мақсаддан чалғишлар, бошқа нарсаларга уринишлар бўлди. Ҳатто бир шахснинг обрўсини тўкиш, фаолиятини тўхтатишга ҳаракатлар содир бўлди. Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло меҳрибон Зот, ҳаммасини жой-жойига қўйди. Аввалига халқимиз бу масалани бироз тушунмай турди, ҳақиқатни билганидан сўнг эса, ҳаммалари бир овоздан ёқлаб, ҳақиқат томонида туришди. Аслида ўша суҳбатда дояликка асосан қизларни ўқитиш ҳақида гапирилган эди, лекин бир сўзга ёпишиб олиб, «Эркак доялар йўқолсин» деган шиор қилиб олишди, гапни фитнага айлантиришга ҳаракат қилишди, бутун дунёга жар солиб юборишди. Ахир, биродарлар, биз буни давлатимиз раҳбарияти «Мусулмон аёллар, айниқса бизнинг диёр аёллари ҳаёли бўлади, бориб эркак докторга дардини айта олмайди, шунинг учун уларга алоҳида поликлиникалар қуриб беришимиз керак» деб турган пайтда гапирган эдик, дояликка аёлларни, қизларни кўпроқ ўқитиш кераклигини айтган эдик, чунки қиз болани етти, тўққиз-ўн йиллаб ўқитиш осон эмас, унга контракт тўлаш осон эмас. Бу нарса ота-онага бироз қийин бўлиши мумкин, тезроқ турмушга чиқариб юбориш масаласи ва ҳоказоларни гапирган эдик. Аммо маърузани тўлиқ эшитмай туриб, бир оғиз жумлага ёпишиб олишди. Алҳамдулиллаҳ, халқимиз бу нарсани тушуниб етди, чунки бу бизнинг сўзимиз эмас эди, ҳақиқат эди, жорий бир сиёсат эди. Гапимизни тўлиқ тушуниб олмай, бизни ҳақорат қилди деб, бизга қарши позицияга ўтиб олишди. Афсуски, ҳаммалари ўзимизнинг мусулмон биродарлар. Бу тоифа одамлар доим интернетда, фейcбукда ўтиришади, эрталабдан кечгача, кечқурундан эрталабгача ўтиришади. Худди бошқа иши йўқдек, фақат шу ўтириб олиб, муҳокама қилгани қилган. Инсон ахир қандай қилиб бировни муҳокама қилади, ваҳоланки ўзи муҳокама қилинадиган банда бўлса! Ўзи билан ўзи овора бўлиши керак эмасми одам? Қандай қилиб бошқаларга вақт ажратади? Мен шунинг мулоҳазасини қилдим.  
Бизнинг ғамимиз, дардимиз диннинг ғами, диннинг дарди, мусулмон умматининг ғами. Аҳли илмлар, уламоларга Пайғамбар алайҳиссаломдан икки мерос қолганлигини айтдик: биринчиси илм бўлса, иккинчиси уммат қайғуси. Қиёмат куни Пайғамбар алайҳиссалом муборак бошларини узоқ саждага қўйиб, кўтармай турадилар. Шунда Аллоҳ таолодан амр келади: «Бошингизни кўтаринг, эй ҳабибим! Сўранг, сўраганингиз берилади. Шафоат тиланг, шафоат қилинади». Шунда Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бошларини кўтариб, умматларини сўрайдилар, сўраганлари берилади, иншааллоҳ, уммати шафоат қилинади, биродарлар. Шунинг учун бизнинг ҳам дардимиз мана шу умматнинг, халқнинг ғами бўлиши керак. Биз ана шу дард, ана шу ташвиш билан овора бўламиз. Таъна тошлари отганларга эса инсоф берсин, ким ўзида нима бўлса, шуни отади, албатта 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР