Тавсия қиламиз

Мусулмон киши ҳамма жойда мусулмон бўлади

Мақолалар access_time10-май 2018, 19:07

Иккинчи жаҳон уруши йилларида бўлиб ўтган жуда тасирли воқеа. Мусулмон одам…

МАЪСИЯТДАН ТЎХТАШГА ЁРДАМ   

Мақолалар access_time11-сентябр 2017, 13:02

 Бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг олдига келиб:   – Эй…

ВАТАН МУҚАДДАС МАСКАН

Мақолалар access_time15-январ, 15:50

Маълумки, Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у Зотнинг зурриёдларини…

МУСУЛМОНЛАР ОММАСИ УЧУН НАСИҲАТ.

access_time22-март 2017, 18:16 visibility2142

“Мусулмонлар оммаси учун”.
  Бу барча мусулмонларга икки дунё саодати, яъни Ислом йўлини кўрсатиб холис насиҳат қилиш билан бўлади.
  Уламоларимиз бу борада бироз батафсилроқ гапларни ҳам айтганлар. Уларнинг айтишларича, мусулмонлар оммаси учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:
  1.Ўзига раво кўрган нарсани мусулмонлар оммасига ҳам раво кўриш. 
  2.Ўзига раво кўрмаган нарсани мусулмонлар оммасига ҳам раво кўрмаслик.
  3.Мусулмонлар оммаси учун шафқатли бўлиш.
  4.Мусулмонлар оммасининг кичиклари учун раҳимли бўлиш.
  5. Мусулмонлар оммасининг катталари учун хурматли бўлиш.
  6. Мусулмонлар оммасининг маҳсумлиги учун маҳсум бўлиш.
  7. Мусулмонлар оммасининг хурсандлиги учун хурсанд бўлиш.
  8. Мусулмонлар оммаси учун салоҳият ва офият бўлишини исташ.
  9. Мусулмонлар оммаси учун неъматлар бардавом бўлишини орзу қилиш.
  10. Мусулмонлар оммаси учун доимо яхшиликда ёрдамчи бўлиш.
  11. Мусулмонлар оммасидан барча озорлар ва кўнгилсизликларни даф қилиш.
  Ушбу вазифларни бажарган одам диннинг энг муҳим ишини амалга оширган бўлади. Аммо бу осон иш эмас. Чунки одамлар насиҳатни ёқтирмайдилар. Айниқса ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган нарсалар учун қилинган насиҳат кўпчиликка ҳуш келмайди.
  Бу ҳадиси шариф комил иймон стфатлари бобида келтирилган. Бу бежиз эмас, албатта. Кишида комил иймон бўлгандагина, у шундай насиҳатлар бериш қобилиятига эга бўлади. Комил иймон соҳиби томонидан берилган насиҳатлар эса самара бериши шубҳасиздир. Аллоҳ учун, Аллоҳнинг Китоби ва Расули учун, мусулмонларнинг имомлари оммаси учун насиҳат қилишни дин деб тушунган жамиятгина олдинга кетади, кўзлаган мақсадига эришади.
  Агар биз ушбу ҳадиси шарифдан фойда олмоқчи бўлсак, ана ўша тушунчани қайта тирилтиришимиз Аллоҳ учун, У Зотнинг Китоби учун, У Зотнинг Расули учун, мусулмонларнинг имомлари учун, оммаси учун насиҳат қилишга ўтишимиз лозим бўлади.
  Бутун дунё ушбу ҳадиснинг ҳикматига ниҳоятда муҳтождтр. Энг аввало, мусулмон олами муҳтож. “Мусулмон олами” деб ном олган олам Исломдан узоқлашгани учун, динни насиҳат деб билмагани учун турли муаммо ва кулфатларга кўмилиб ётибди.

"Дин насиҳатдир" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР