Тавсия қиламиз

Биласизми?

Биласизми access_time8-август 2017, 13:49

"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...  "Ясин"…

БИЛАСИЗМИ:Қуръони Каримда шундай суралар борки...

Биласизми access_time3-июнь 2017, 20:57

  1. Қуръони Каримда шундай суралар борки, уларнинг номи гарчи сура…

АГАР МЕН ЯХШИЛИК ҚИЛСАМ...

Мақолалар access_time25-декабр 2019, 13:27

Урва розияллоҳу анҳудан: “Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифа этиб…

Ўйин кулги ақлни юксалтирадиган нарса эмас.

access_time28-сентябр 2017, 13:50 visibility1790

Машойихлар айтадиларки, жамиятнинг аъзолари юксалмаса, халқ юксалмаса, жамият ҳам юксалмайди. Агар биз порлоқ келажак қурамиз десак, халқнинг маънавиятини, савиясини юксалтиришимиз керак. Маънавиятда, илм-маърифатда тараққий қилишимиз керак. Жамият юксалиши учун халқнинг ақли, онги, савияси юксалиши керак. Ўйин кулги ақлни юксалтирадиган нарса эмас. Ақлни юксалтирадиган ягона нарса – илм, маърифат, китоб мутолаасидир.  
Ҳасан Басрий: «Илмнинг ҳам чеҳраси бўлганда эди, у қуёш, ой ва юлдузлардан ҳам чиройли бўлар эди», деган эканлар.  
Бизни дарду ғамимиз – жамиятимизни юксалтириш, бунинг учун эса жамият аъзоларининг ақли, онги, савиясини юксалтиришдир. Биз баҳолиқудрат шунинг учун хизмат қиляпмиз. Давлатимиз раҳбаридан тортиб ҳар бир жонкуяр юртдошимиз, шу Ватанни севган ҳар бир виждонли инсон шунинг учун ҳаракат қиляпти.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР