Тавсия қиламиз

РЎЗАНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УНГА ОИД АЙРИМ МАСАЛАЛАР

Мақолалар access_time27-май, 19:16

Маълумки, рўза ниҳоятда фазилатли ва буюк амаллардан ҳисобланади. Бу ҳақда…

Онангиз ва отангиз...

Мақолалар access_time7-сентябр, 15:40

Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Она…

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ БИРОДАРИГА ТАОМ БЕРИШ

Мақолалар access_time7-октябрь, 12:58

 Алидан ривоят қилинади:  "Бир нечта биродарларимни тўплаб,…

Фиқҳ_сабоқлари ҲАЙЗ 

access_time6-октябрь, 18:32 visibility64

Кўпинча қизлар ўн уч ёшга кирганда, баъзан ундан олдинроқ ҳам одатга кўра қон кўришади. Бунинг номи шариатда "ҳайз" дейилади. Қизлар шундан сўнг таклиф ёшига етган ҳисобланади ва уларга намоз, рўза ва шу каби ибодатлар фарз бўлади. Бу ҳолат камида тўққиз ёшда ҳам кўрилади. Ҳайздан бошқа  яна нифос истиҳоза қонлари ҳам бор.
 "Ҳайз" балоғатга етган, соғлом, ҳомиласиз, ҳомила кўришдан умидини узмаган аёлларнинг раҳмидан (бачадонидан) келадиган қондир. Аёллар кўпинча эллик беш ёшдан сўнг ҳомила кўришдан умидсиз, дейилади. Умидсизлик ёшидан кейинги кўрилган қон истиҳоза қони ҳисобланади. Бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз.
 Ҳайз кўпинча ҳар ойда бир марта кўрилади. Унинг энг ози уч-кеча кундуз, кўпи эса ўн кун бўлади. Шу кунлар орасида қоннинг тўхтамасдан келиб туриши шарт эмас, балки орада бир-икки соат тўхтаб, кейин яна келиши мумкин. Қоннинг бу тўхташи ҳайзнинг ҳукмини ботил қилмайди. Албатта, ҳайз аввалги ва охирги вақти билан эътиборга олинади.
 Агар ҳайз кўрувчининг одати бўлса ва унга зиёдалик қўшилса, то ўн кунгача қўшилганини ҳайз ҳисоблаб бораверади. Чунки одат ўзгариши мумкин. Аммо одатидан зиёда бўлган қон ўнинчи кундан ҳам ўтиб кетса, у ўз одатини ҳайз ҳисоблаб, бундан ортганини истиҳоза қонига ҳукм қилади ва ғуслини қилиб, одатидан ортган кунлардаги намозларининг қазосини ўқийди. Демак, одатидан зиёда бўлиб, ўн кунгача тўхтаса, одатим ўзгарибди, дейди. Аммо ўн кундан ҳам зиёда бўлиб кетса, ўз одатида қолади ва ундан ортганини ҳайз ҳисобламайди. Аёл киши ҳайз кунларида қизил, сариқ ва лойқаликни кўрса, ҳеч нарса аралашмаган холис оқликни кўргунча ҳайзли ҳисобланади. Холис оқлик ҳайз тўхтагандан сўнг чиқадиган нарса бўлиб, у худди шилимшиқ бурун сувига ўхшайди ёки холис оқлик, деганда аёлларнинг ўзлари қўйиб олган пахталарига айтилади. Агар шу пахта холис оқ бўлса, демак, ҳайз тўхтаган бўлади.  Икки ҳайз ўртасидаги кунлар "поклик кунлари" дейилади. Шу поклик кунлари камида ўн беш кун бўлади. Кўпининг эса чегараси йўқдир.

"Мўминнинг меърожи" китобидан.
Каналга уланиш учун !

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР