Тавсия қиламиз

Eтимга яхшилик қилиш

Мақолалар access_time12-август, 11:45

Eтимга яхшилик қилиш  Eтимга яхшилик қилиш энг улуғ фазилатлардан экан,…

ПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД МУСТАФО СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛАМГА ДАРАХТНИНГ БЎЙСУНИШИ

Мақолалар access_time17-апрел, 15:22

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  "Расулуллоҳ соллаллоҳу…

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ

Мақолалар access_time12-январ, 09:44

Ватан Ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 25…

БИР ҚИШ КЕЧАСИ

access_time6-октябрь, 19:26 visibility88

Бирни кўриб фикр қил,
Мингни кўриб шукр қил.
                            Ҳикмат.

 Бир қиш кечаси эди. Шамол эсар ва бўралаб ёғаётган қор ҳамма ёққа оппоқ гилам тўшаган эди. Бир уйнинг кичик хонасида икки инсон иш билан машғул эди. Бири сочлари оқарган аёл, иккинчиси - навниҳол қиз.
 Кекса аёл ора-сира сўлғин ва қонсиз қўлларини кичик танча чўғига тутиб иситар, қиз эса кўзларига бироз дам берган бўлиб, секингина кекса аёлни кузатарди.
 Қиз ширали ва меҳр тўла овозда кекса онасидан сўради:  "Биз ҳар доим шунақа йўқсилликда яшайверамизми?" Сочлари оқарган аёл: "Қизим, Аллоҳ марҳаматлидир. Ҳамма қилган нарсаси яхшиликкадир", - деб жавоб берди ва бир оз нафасини ростлаб, гапида давом этди: "Отанг дунёдан ўтгандан кейин, ёнимда сен бўлишингга қарамай, тушкунликка тушдим. Отангнинг вафоти мен учун мисли кўрилмаган фалокат эди. Ўша пайт мени қийнаган нарса фақат айрилиқ азоби эди. Кейинчалик агар отанг ҳаётда бўлса ва биз шундай фақир ҳолда яшасайдик, унинг қанчалар  қийналиши мумкинлини ўйлай бошладим. Ана ўшанда Аллоҳнинг отангга нисбатан қанчалик шафқатли бўлганини тушундим ва ҳис қилдим".
 Ёш қиз жавоб бермади. Бошини эгди. Унинг онасидан яширмоқчи бўлган бир неча томчи кўз ёши тикиб ўтирган қўл иши устига тушди.
 Онаси: "Отангни ўз раҳматига олган Аллоҳ, биздан марҳаматини дариғ тутмади, ризқимизни берди. Шунинг учун, шу озгина нарсага қаноат қилишимиз ва шу озгина нарсани пешона теримиз билан ишлаб топишимиз керак. Фақат яшаш учун шунинг ўзи камми? Бир кун бўлсин оч қолдиргани йўқ. Ётадиган жойимиз бор, сен ҳам ёнимдасан. Қандай норози бўлай?".
 Шу охирги сўзларидан кейин ёш қиз ҳаяжонланиб, онасининг тиззасига ёпишди, қўлларини тутди ва ўпди, йиғлаб бағрига бош қўйди.
 Она бир оз куч йиғиб, овозини чиқаришга муваффақ бўлди ва: "Қизим, бахт дегани бойлик билан эмас, умид ва меҳр билан бирга келади" - деди.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
Каналга уланиш учун !

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР