Тавсия қиламиз

КИТОБ – ИЛМ ВА ҲИКМАТ МАНБАИ

Мақолалар access_time10-март, 17:20

Бугунги кунда кўпчилигимиз мақтаниб: “Ёшларимиз компьютерни яхши билишади,…

Халқ дарди билан яшаш 

Мақолалар access_time17-май, 18:18

Халққа хизмат қилиш исломий фазилат бўлиб, бу хизмат динимизда Холиққа қилинадиган…

Ҳажда уч нарсани қилиш қатъиян тақиқланади.

Мақолалар access_time22-сентябр, 21:09

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳажнинг фазилатини баён қилиб, шундай марҳамат…

ТАВАРРУҚ САВДОСИНИНГ ҲУКМИ

access_time7-октябрь, 13:00 visibility185

 Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
 Ортларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсин!
 Ислом Фиқҳи Академияси маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида 1419 ҳ.с. 11 Ражабда (1998 йил, 31 октябръ) бошланган ўн бешинчи мажлисида таваррук савдосининг ҳукми ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
 Муноқаша, далил суриштириш, фиқҳий қоидаларни ишлатиб, уламоларнинг ижтиҳодларига қайтиш ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
 1. Таварруқ савдоси - сотувчининг мулкида ва қўлида турган молнинг нархини кейин бериш шарти билан сотиб олиб, кейин уни бошқа кишига нақдга сотиш орқали пулга эга бўлишдир.
 2. Ушбу таварруқ савдоси шариат бўйича жоиздир. Буни уламолар жумҳури айтган. Чунки аслида савдо мубоҳдир. Аллоҳ таоло:
 "Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган, рибони эса ҳаром қилган", деган. Бу савдода рибонинг қасди ҳам, сурати ҳам йўқ. Одамлар қарзни узиш, уйланиш ва бошқа ишлар учун бунга муҳтождирлар.
 3. Бу савдонинг асосий шартларидан бири - сотиб олувчи савдо молини ўзига сотган биринчи сотувчига сотиб олган баҳосидан оз нархга сотмаслигидир, бевосита бўлса ҳам, восита орқали бўлса ҳам. Агар мазкур ишни қилсалар, шариат ҳаром  қилган ишни амалга оширган бўладилар. Чунки бу ҳийла йўли ила рибо олишдир.

"Кифоя" китобидан.
Каналга уланиш учун !

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР