Тавсия қиламиз

Меҳр-мурувватни аямайлик

Масжид access_time2-май 2017, 15:41

Mehrob.uz: Меҳр-мурувватни аямайлик азизлар!!! Каналга уланиш учун линкни…

ҚУРЪОННИ ТЕЗ-ТЕЗ ТАКРОРЛАБ ТУРИШ ЛОЗИМЛИГИ 

Мақолалар access_time19-феврал, 14:47

  Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу…

Деҳқончиликнинг хусусияти

Мақолалар access_time17-апрел 2017, 15:15

Деҳқончилик инсондан сабр-тоқат талаб қилади, чунки деҳқончилик ҳар йили…

Нифос

access_time7-октябрь 2017, 17:48 visibility1169

НИФОС

Фарзанд туғилгач, ундан кейин келадиган қонга "нифос" дейилади. Аммо фарзанд она қорнидалигида келадиган қон нифос ҳисобланмайди, балки у таҳоратни синдирувчи қон бўлиб, бундай қон кўрган аёл таҳоратини янгилайди-да, таҳоратли аёлларга қайси амал дуруст бўлса, бу аёлга ҳам шу амал дуруст бўлади.
 Нифоснинг келиш муддати кўпи билан қирқ кун бўлса, озининг чегараси йўқ, яъни фарзанд туғилгач, умуман қон  кўрмайдиган аёллар ҳам бўлади. Нифос қони келаётган кунлар орасида бўладиган поклик агар ўн беш кун ва ҳатто ундан ортиқ бўлса ҳам, нифос қони деб ҳисобланади. Нифос аёлнинг одатидан зиёдалашса ва қирқ кунгача тўхтаса, демак, одати ўзгарибди. Аммо одатидан ошиб, ҳатто қирқ кундан ҳам зиёдалашиб кетса, у аёл одатигача бўлган ҳолатни нифос ҳолати деб, ундан ортганини худди юқоридаги ҳайз масаласидаги каби, покликка ҳукм қилади. Ҳайз ва нифос ҳолатидаги аёллар намозни ҳам, рўзани ҳам тарк қилишади. Пок бўлганларидан сўнг эса рўзанинг қазосини тутиб беришади, намознинг қазосини ўқишмайди. Чунки бунда инсонга машаққат бор. Ислом дини инсонга тоқатидан ортиқ нарсани буюрмайди.
 Ҳайз ҳолатидаги аёл ўзининг узрли эканини эридан беркитмаслиги лозимки, эри унга яқинлик қилиб қўймасин. Ёки бунинг аксича, аёл ўзи пок бўлатуриб, эри уни тўшагига чақирганда ёлғондан "Узрлиман", деб эридан бош тортиши ҳам дуруст эмас. Мана шу икки сифатнинг бири билан сифатланган аёлга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлиши ҳақида ҳадислар ворид бўлган. Муслима, мухлиса аёлларимиз бундан огоҳ бўлишлари лозим. 

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР