Тавсия қиламиз

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур 

Мақолалар access_time31-июль 2017, 12:27

   Руҳий тарбия улaмоларидан бири Абу Абдуллоҳ Муҳосибий раҳматуллоҳи…

ҲАЖНИНГ ФАРЗЛАРИ

Мақолалар access_time10-август 2017, 12:58

Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳажнинг фарзлари учтадир: эҳром, Арафотда туриш…

Шайтон ўзининг ёрдамчилари билан бир гўзал макондан ўтиб борарди

Мақолалар access_time6-июнь 2019, 15:26

- Бу жойлар жуда гўзал-а! – деди ёрдамчи шайтонлардан бири атрофга…

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ САҲОБАЛАРИНИНГ УМУМИЙ ФАЗЛЛАРИ ҲАҚИДА

access_time22-март 2017, 18:43 visibility2240

Ушбу мавзуга киришдан аввал "саҳоба" ва "фазл" сўзларининг маъноларини яхшилаб ўрганиб олишимиз лозим. 
"Саҳоба" сўзи "саҳиба" ўзагидан олинган бўлиб, луғатда "суҳбатдош бўлмоқ" ва "соҳиб бўлмоқ" маъноларини англатади. 
Истилоҳда эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни мусулмонлик ҳолларида кўрган одамга саҳоба дейилади. 
Мусулмон одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрса бўлди, суҳбатлашиб ўтирмаса ҳам саҳоба бўлаверади. 
Уламолар бу масалада кўплаб батафсил баёнотлар, турли фикр-мулоҳазаларни келтирганлар. Лекин мазкур тортишувларнинг барчасининг натижаси юқоридаги таърифга бориб тақалади. 
"Фазл" сўзи луғатда "зиёда", "ортиқлик", "устунлик" маъноларини англатади. 
Шундан "Саҳобаларнинг фазли" иборасининг маъносини тушуниб олиш мумкин.
 Аллоҳ таоло: 
"Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Аллоҳдан фазл ва розилик тилаб, рукуъ ва сажда қилган ҳолларини кўрасан. Уларнинг сиймоси сажда асаридан юзларида (балқийди). Ана ўша уларнинг Таврот ва Инжилдаги мисолларидир. Бу худди уруғини ёриб чиқиб, қувватланиб, йўғонлашиб, поясида тик туриб, деҳқонларни ажаблантирган бир экинга ўхшар. Кофирларнинг ғазабини қўзиш учун. Аллоҳ улардан иймон келтириб ва солиҳ амалларни қилганларга мағфират ва улуғ ажрни ваъда қилди" (Фатҳ, 29).

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР