Тавсия қиламиз

Яҳудий Олимнинг Исломга Кириши

Мақолалар access_time24-август, 10:55

“Яҳудий миллатига мансуб америкалик эмбриолог олим Роб Гиллхам Қуръони…

2017-йилги ҳаж зиёрати ҳақида

Мақолалар access_time21-сентябр, 14:45

Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин, бу йил насиб қилиб, ҳаж ибодатига бориб келдик.…

Менинг суюкли онам.

Мақолалар access_time28-июнь, 15:50

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Менинг…

Oила қуришдан кўзланган мақсадлар.

access_time27-октябрь, 11:25 visibility119

Oила қуришдан кўзланган мақсадлар.
Тўй қилиш камбағал одам учун ҳам муаммо бўлмаслиги керак.

динимизда аввало оила қуришдан кўзланган мақсадлар белгилаб берилган. Ҳалол-пок йўл билан оила қурган одам пок насл қолдиради, Аллоҳнинг амрини юзага чиқаради, ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломнинг ахлоқлари билан хулқланади. Оила қуриш инсон наслининг давом этиши учун белгиланган шаръий ҳукмдир. Барча пайғамбарлар оила қуришган, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг оилаларида барчамиз учун гўзал ўрнак, намуна қолдирганлар.  
Юқоридаги мавзуга қайтадиган бўлсак, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила ва никоҳ борасидаги суннатларининг бугунги кунда энг қўпол равишда бузилаётгани тўйларда ортиқча харажатларнинг, исрофнинг кўпайиб кетганидир. Ваҳоланки динимизда бу нарса қаттиқ қораланган. 
Динимизда оила қуриш ниҳоятда осон қилиб берилган. Оила қуриш осон бўлиши керак, инсон балоғатга етиб, вояга етганидан сўнг шаҳвоний ҳирсини ҳалол йўл билан қолдириш унга осон бўлиши керак. Шариат мана шунга тарғиб қилади, азизлар. Асри саодатда шундай бўлган, саҳобалар даврида шундай бўлган. Пайғамбар алайҳиссалом Ҳайбардан қайтаётганларида София онамизга уйланганлар. Ўша тўйда ёзган дастурхонларини бир эслайлик.  
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар:  
«Ҳайбар билан Мадинанинг орасида уч кун туриб қолдик. Шунда ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом София бинт Ҳуяйга уйландилар, валийма қилиб бердилар. Теридан қилинган дастурхонни тўшашга буюрдилар. Бу дастурхонда гўшт ҳам, нон ҳам йўқ эди. Унда фақат қурут бор эди, хурмо бор эди, бироз қотган сариёғ бор эди, холос.  
Эътибор берайлик, азизлар. Сарвари коинот уйланяптилар, аммо шундай буюк зотнинг тўйларидаги дастурхон ниҳоятда содда бўляпти. Бошқа бир саҳоба Набий алайҳиссаломнинг бир тўйларини эслаб, «Ундай никоҳ тўйини ҳеч кўрмаганмиз» деганлар. «Қандай бўлган эди у никоҳ тўйи?» дейишса, «Пайғамбар алайҳиссалом бир қўй сўйиб, тўй қилиб берган эдилар» деганлар. Энг тўкин дастурхон ана шу даражада бўлган экан. Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Оила қуриш – инсон ҳаётида энг муҳим воқеалардан бири, энг хурсандчилик кунларидан биридир. «Шундай кунни муносиб нишонлаб, тўй-томоша қилсак, бироз сарф-харажат бўлса нима қилибди? Нима учун тўйни албатта ихчам, содда, камтарона қилиш керак?» деган саволлар туғилиши мумкин. 
Гап шундаки, шариатимизнинг қоидасига кўра оила қуриш осон, зино қилиш қийин бўлиши керак экан. Тўй қилиш камбағал одам учун ҳам муаммо бўлмаслиги керак, бўйи етган қизнинг тенги топилса, яхши жойдан совчи келса, моддий етишмовчиликлар, турли беҳуда сарф-харажатлар тўйга тўсқинлик қилмаслиги керак.  
Асри саодатда шундай бўлган. Тўй қилиш жуда осон бўлган, зино қилиш эса ўта қийин бўлган. Кимдир бир амаллаб зино қилиб қолса ҳам, дарров ҳаммага фош бўлган. Шунинг учун уламоларимиз айтадиларки, агар бунинг акси бўлса, яъни оила қуриш қийин бўлиб кетса, Аллоҳ сақласин, зино қилиш осон бўлиб кетади.  
Афсуски, бугун бизнинг бошимизга ана шундай кун келди. Оила қуриш қийин, тўй қилиш ўта оғир бўлиб кетди. Бир пойтахтда десангиз, бошқа вилоятларда ҳам турлича талаблар, «мажбурият»лар борки, сарф-харажатлари бир-биридан баттар. Инсоннинг орзу ҳавасининг кети йўқ, чек-чегараси йўқ. Аммо ақлни ишлатайлик, азизлар, орзу ҳаваснинг орқасидан қувиб бораверсак, барибир етолмаймиз, аммо ўзимизга машаққатни, қийинчиликни кўпайтириб бораверамиз. Икки-учта қизи бор одамларга тўй қилиш қанчалик оғирлигини, қўли калталигидан тўй қила олмай юрган ота-онанинг аҳволи нақадар аянчли эканлигини бир ўйлаб кўринг. Бешта қизи бор оилада эр-хотин тиним билмай, емай-ичмай, дам олмай, кеча-кундуз тиним билмай ишлайди. Шу қизларнинг сепи билан овора бўлиб, умрини ўтказиб юборади 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР