Тавсия қиламиз

Ота-онага меҳр кўрсатиш

Мақолалар access_time17-август, 13:56

ОТА-ОНАГА МЕҲР КЎРСАТИШ Каъбул Ахбордан «Ота-онага оқ бўлиш нима?»…

Имоми Аъзам ва тақво

Мақолалар access_time4-апрел, 18:06

Мазҳаббошимиз тақво борасида барча мусулмонларга ўрнак бўла оладиган ҳаёт…

Улул азм пайғамбарларнинг биринчиси ҳазрати Нуҳ алайҳиссаломдир.  

Мақолалар access_time17-май, 18:16

У зот ҳақида Қуръони Каримда кўп хабарлар келган.   «Биз Нуҳни…

Эрта турмуш келтирар ташвиш

access_time27-октябрь, 11:47 visibility113

Эрта турмуш келтирар ташвиш

Қандай ҳолларда эрта турмуш ташвиш келтиради? Қизлар балоғат ёшига етди деб, балоғат ёши билан вояга етиш ёшини фарқламасдан, турмушга эрта узатиб юборилса, бугунги кунда кўриниб қолган баъзи хунук, ёмон оқибатларга олиб келмоқда. Демак, бугунги мавзуимиз оила муаммоларига бағишланган экан.  
 
Оила ва никоҳ масаласи ниҳоятда кенг мавзудир. Ҳозирги кунда шаҳримизда энг кўп муҳокама қилинадиган мавзу ҳам шу оила, турмуш ва никоҳ масаласи бўлиб қолди. Чунки бу борада кўпгина муаммолар тўпланиб қолган. Алҳамдулиллаҳ, юртимиз тинч, тўйхоналаримиз ҳар куни банд – тўйлар қиляпмиз, тўйларга боряпмиз, тўй эгаларини, турмуш қураётган ёшларни табриклаяпмиз, хурсандчилигига шерик бўляпмиз. Аммо бу хурсандчилик тўйдан кейин ҳам ҳар бир оилада давом этяпти дея оламизми? Афсуски, йўқ. Баъзи тўйлардан кейин хурсандчилигимиз узоққа чўзилмаяпти. Энг ёмони, бундай ҳолатлар тобора кўп учраяпти. Шунинг учун давлатимиз бу муаммони ислоҳ қилиш чораларини кўряпти. Оила – жамиятни ташкил қилувчи бўғин. Модомики оила ислоҳ қилинмас экан, жамият ислоҳ бўлмайди. Модомики оилавий масалаларда тараққиётга эришилмас экан, жамиятда ҳам тараққиётга эришиб бўлмайди. Шунинг учун барча динларда, айниқса бизнинг динимизда оила мўътабар саналади.  
Бир фикр қилиб кўрайлик. Нима учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳазрати Одамнинг ўзларинигина яратиб қўймасдан, Ҳавво онамизни ҳам қўшиб яратди? Бунинг ҳикмати нимада? Одам Ато ва Момо Ҳавводан дастлабки оила ташкил топди, бу оила инсоният наслини тарқатди. Иккинчи Одам номини олган ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом нажот кемаларига ўзлари билан бирга оилаларини олиб чиқдилар, сўнг ўша кемаларига ҳар бир ҳайвон туридан, ҳар бир ҳайвон навидан бир жуфт-бир жуфт, бир оила-бир оила қилиб олдилар. Ҳазрати Лут алайҳиссалом қавмига ҳалокат келганда ўзлари билан бирга оилалари ҳам олиб чиқиб кетдилар. Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг оилавий муносабатлари ҳақида ўтган суҳбатларимизда гапириб ўтдик, ҳаж амалларининг деярли ҳаммаси бориб-бориб оилавий муносабатларга - ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом, ҳазрати Ҳожар ва ҳазрати Исмоил алайҳиссаломнинг ўзаро муносабатларига бориб тақалишини айтдик. Тавоф ҳам, мақоми Иброҳимдаги намоз ҳам, саъй ҳам, жамарот ҳам, соч олдириш ҳам, қурбонлик ҳам ва ҳоказо – буларнинг барчаси ана шу масалага тааллуқлидир. Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом ёшликларида оилаларидан ажратилдилар, Мисрга ҳоким бўлишлари биланоқ бажарган илк ишлари бир вақтлар тарқаб кетган оилани тиклаш бўлди. У зот оталари ва акаларини ҳузурларига олиб келдилар. Бу силсила давом этиб келиб, энг охирги ва мукаммал дин бўлмиш Ислом динимизга келганда оила масаласи ниҳоятда мўътабар даражага кўтарилди. Аллоҳ таоло ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломни қиёматгача келадиган уммат учун барча оилавий масалаларда ўрнак ва намуна қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёв бўлдилар, эр бўлдилар, қиз узатиб, қайнота бўлдилар, қуда-анда бўлдилар. У зотнинг бу борадаги тутган йўллари асосида шариатимизнинг таълимотлари шаклланди.  
Биродарлар, никоҳ масаласи бу дунё билангина чекланиб қолмайди, балки яна давом этади. Ҳанафий мазҳабининг йирик фақиҳларидан Муҳаммад Амин ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ: «Ҳазрати Одамдан қиёматгача борадиган, қиёматда ҳам бўладиган, ҳатто жаннатда ҳам бўладиган, давом этадиган иккита нарса бор – бу иймон ва оиладир», деганлар. Демак, никоҳ ва оила жаннатда ҳам бўлар экан, аммо у ерда мукаммал бир оила бўлади, ота-бола ўртасидаги меҳр нуқсонсиз бўлади, эр-хотин ўртасидаги муҳаббат мукаммал, нуқсонсиз муҳаббат бўлади. Дунёнинг оиласи билан жаннатдаги оиланинг фарқи ана шундай бўлади.  
Шунинг учун биз оилавий масалаларни чуқур ўрганишимиз керак. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда шунга ишора қилиб, бизни тарғиб қилган. Шариатимизда оила масалаларини ўрганишга кўрсатмалар келган, уларни ҳар биримиз, ҳар доим ўрганишимиз керак. Оила, никоҳ, тўй масаласига оид ҳар бир ҳадисни диққат билан ўргансак, бугунги кунда қилаётган тўйларимизнинг шариатимиз аҳкомларига қанчалик мос келиш-келмаслигини кўришимиз мумкин. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР