Тавсия қиламиз

Овчи йигит ва бўри...

Мақолалар access_time1-ноябрь, 13:35

Бир куни овчи йигит милтиғини елкасига илиб, бўрибосар итини етаклаб тоққа…

ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ

Мақолалар access_time18-ноябрь, 13:57

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил…

РИЁКОР ҚОРИЛАР ҚИСМАТИ

Мақолалар access_time3-август, 15:15

Ўзини одамларга кўз-кўз қилиш, улардан мақтов эшитиш пайида бўлиш риёдир.…

Фитна ва ҳаром ишларга олиб борадиган йўлларни тўсиш

access_time29-октябрь, 11:21 visibility346

Фитна ва ҳаром ишларга олиб борадиган йўлларни тўсиш 

Фиқҳда яна баъзи бир масалалар борки, бу масалалар урфни эътиборга олиш зарурлигини кўрсатади. Шулардан бири «саддуз-зароеъ» қоидасидир. Бу иборанинг маъноси «зарарларни даф қилиш», яъни фитна ва ҳаром ишларга олиб борадиган йўлларни тўсиш қоидасидир. Фасодни даф қилиш манфаатни жалб қилишдан муқаддам қўйилади. Айтайлик, фойда келадиган бир иш бор, аммо бир фасод ҳам бор. Мана шундай вазиятда фойдани олгандан кўра фасодни даф қилиш биринчи ўринга қўйилади.  
Усул фиқҳда ҳам «замонлар ўзгариши туфайли ҳукмлар ҳам ўзгариши мумкин» деган қоида бор. Шунингдек, «ал-адату муҳаккам» деган қоида бор, яъни керак бўлганда урф-одатга қараб ҳам ҳукм чиқарилади, урф-одат ҳакам қилинади. Бу борада айниқса бизнинг мазҳабимиз жуда моҳир. Шунга ўхшаш фиқҳий масалалар урф-одатларнинг риояси борлигини англатади, биродарлар. Шунинг учун қизларни узатишда ҳозирги замонимиздан келиб чиқиб, шарт-шароитимиздан келиб чиқиб, ишнинг охирини ўйлаб, фарзандларимизнинг бахту саодатини ўйлаб, ҳовлиқмасдан, шошилмасдан, бир оз ўйлаб, тадаббур билан ҳаракат қилсак, иншааллоҳ карим, фойдадан холи бўлмайди. Қизларни иложи борича ўқитиш керак, ўқитиш деганда албатта олий таълимда эмас, балки уй-рўзғорда керак бўладиган, аёлларга хос бўлган касб-ҳунарларга, пазандаликка, уй тутишга, тикиш-бичишга, ҳамшираликка ўқитиш керак. Агар бирор ўқишда ўқиётган бўлса, ўқишини тугатиб олишини кутиш ёки қуда томон билан келишиб, ўқишини тугатиб олишига ёрдам беришни шарт қилиб олиш тавсия қилинади. Чунки биз эркаклар асосан ишда, савдода, сафарда бўламиз, куннинг аксар қисмини уйдан ташқарида ўтказамиз. Уйда қолган фарзандларнинг тарбияси билан эса оналар шуғулланади. Шунинг учун аёлларимиз илмли, саводли, кенг фикрли, соғлом дунёқарашли, саҳиҳ эътиқодли бўлиши керак. Модомики аёллар илмли бўлмас экан, уммат илмли бўла олмайди. Аёлларга хос бўлган касблар борки, қизларни шу соҳага ўқитмаслигимиз туфайли ўша касблар билан ноилож эркаклар шуғулланишга мажбур бўлишяпти. Қарангки, шаҳримизда доялар рейтинги юритилар экан, ўша доялар рейтингида биринчи-иккинчи ўринларда эркаклар турибди. Улардан кейинги ўринларда аёллар туришибди. Бу нима дегани? Бу қизларимизни дояликка ўқитишимиз керак дегани. Майли, неча йил кетса кетсин, табобат илми жиддий илм, унга бир-икки йилда мутахассис бўлиш қийин. Олти-етти йиллаб ўқитиш, шартномани тўлаш оғир келар, аммо яхши ният билан ҳаракат қилиш керак. Ўғилдан кутиладиган чиройли бир натижани қиз боладан ҳам бемалол кутишимиз мумкин. Барчамиз биламизки, бешинчи рошид халифа Умар ибн Абдулазиз ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг набиралари. Аммо қайси томондан набиралари десангиз, ўғиллари томондан эмас, қизлари томондан набиралар ҳисобланади.  
Шунинг учун ўзимни ҳам, сизларни ҳам шу масалани тўғри тушуниб, қизларни кўпроқ ўқитишга тарғиб қилиб қоламан, азиз биродарлар. Давр шуни тақозо қиляпти, шариатимиз ҳам буни қўллаб-қувватлайди, шунга буюради.  
Бу жуда кенг, кўп баҳс қилинадиган, чуқур ўрганиладиган, ҳали ҳам тортишувлар давом этаётган мавзу экан. Уни бир жума мавъизасида ёритиб бўлмайди. Мен ўзим бугунги маърузамдан қониқмадим, бу қадар кенг масалани бир суҳбатда тақдим қилиш қийин экан. Аллоҳ насиб қилса, эҳтимол, кейинги суҳбатларда ҳам бунга тўхталиб ўтармиз.  
Юқорида айтиб ўтган эдикки, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Аллоҳнинг каломини, Расулуллоҳнинг ҳадисларини эътирозий тарзда муҳокама қилишга журъат қилаётганлар пайдо бўлиб боряпти. Аммо билиб қўйиш керакки, оят-ҳадислар фақат ўқиб қўйиш учунгина нозил бўлмаган ёки айтилмаган, биродарлар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг каломи фақат ўқиб, тиловат қилиб қўйиш учунгина нозил қилинмаган. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР