Тавсия қиламиз

СИЙРАТ ВА СУВРАТ

Мақолалар access_time20-июнь, 19:51

Ҳаким зот бошдан кечирганларини ҳикоя қилади: – Мен бир улуғ зотни…

Тушкунликка тушманг!

Мақолалар access_time15-август, 10:47

Тушкунликка тушманг! Ишингизда муаммолар борми? Асло тушкунликка тушманг,…

       Рамазондан кейинги нафл рўзаларнинг хосияти

Мақолалар access_time25-июнь, 15:59

Луғатда “нафл” калимаси, “зиёда”, “ортиқ”,…

Овчи йигит ва бўри...

access_time1-ноябрь, 13:35 visibility467

Бир куни овчи йигит милтиғини елкасига илиб, бўрибосар итини етаклаб тоққа овга чиқибди. Тоғда бир нечта бедана ва каклик отибди. Ови бароридан келган овчи йигит хуш кайфиятда тоғдан пастга тушаётган маҳал кўзи бир ғорга тушибди. Аста ғорга кириб, не кўз билан кўрсинки, ичкарида урғочи бўри 2 та боласини эмизиб ётганмиш. Овчи йигитни кўрган она бўри тишларини кўрсатиб ириллабди. Йигит шоша-пиша урғочи бўрини милтиғи билан отиб ташлабди. Бўрибосар эса бўри болаларини ғажиб ташлабди. Овчи йигит оқшомда уйига қайтиб келибди. Дўстларини уйига чақириб зиёфат берибди. Зиёфат ярим тунгача давом этибди. ... Тонгда овчи йигит ҳовлидаги шовқиндан уйғониб кетибди. Югуриб ташқарига чиқса... не кўз билан кўрсинки, ҳовлининг ўртасида бузоқдек келадиган баҳайбат эркак бўри турар, ёнида эса... овчи йигитнинг 5 ёшли қизи бўрининг думидан тортар ва: - Дада қаранг, кучук, каатта кучук! - деб бақирарди! Йигитнинг вужуди сонияда музлаб қолганди! У кеча тоғда ўзи ўлдирган бўри болаларининг отаси эди! Йигитнинг шуурида "Тамом! Қизчамдан айрилдим! Бўри қасос олгани келди!" деган фикр ярқ этибди. Шунда эркак бўри аста қизалоқнинг устига энгашиб, унинг юзларини искабди ва йигитга қараб мунгли овозда увлабди. Масофа қанчалик узоқ бўлмасин, йигит бўрининг кўзларидан оққан ёшни кўриб турарди! Бўри чақмоқдай тезлик билан югуриб девордан сакрабди ва кўздан ғойиб бўлибди. Овчи йигитнинг ранги оқариб кетган, бўлиши муқаррар бўлган мудҳиш воқеадан қўрққанидан бутун вужудидан тер қуйилар, оёқлари қалтирар, тили калимага келмасди. Аранг қадам босиб бориб, қизчасини қучоқлаб, ҳўнграб йиғлаб юборди! Ха, бўри унинг фарзандини авайлаган эди! Хатто шу тилсиз, онгсиз, энг ваҳший жонзот ҳам болага раҳм қилганди! У эса инсон бўла туриб бўри болаларига ачинмаганди... Йигит милтиғини тошга уриб синдириб ташлабди ва қайтиб ов қилмасликка қасам ичибди.

Манбалар асосида Муҳаммад Баҳодир тайёрлади.
Каналга уланиш

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР