Тавсия қиламиз

Аччиқ олма

Долзарб мавзу access_time10-март, 18:24

Бу воқеа мустабид тузум пайтлари бўлиб ўтган эди. Ўтган асрнинг 80-йиллари…

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚОРИЛАР XXXIV - ХАЛҚАРО ДУНЁ ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИДА

Янгиликлар access_time19-апрел, 16:51

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚОРИЛАР XXXIV - ХАЛҚАРО ДУНЁ ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИДА Жорий йилнинг…

ОДАМЛАРНИНГ НАСАБИГА ТИЛ ТЕККИЗИШ

Мақолалар access_time28-сентябр, 14:23

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:  "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:…

Хушхабар АБДУЛҚОДИР ҚОРИ БОДОМЗОР ДАҲАСИДАГИ "МИРЗА ЮСУФ" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ИМОМ-НОИБИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ.

access_time3-ноябрь, 19:39 visibility164

#Хушхабар
АБДУЛҚОДИР ҚОРИ БОДОМЗОР ДАҲАСИДАГИ "МИРЗА ЮСУФ" ЖОМЕ МАСЖИДИГА ИМОМ-НОИБИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

 2017-йил 3 ноябрь жума куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги "Мирза Юсуф" жоме масжидига Ҳофизи Қуръон Абдулқодир қори Неъматжон ўғли Ҳусанов имом-ноиби этиб тайинланди. Юнусобод тумани ва ушбу жоме масжид имом-хатиби Устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий жума намозида йиғилган намозхонларга янги имом-ноибини таништирди ва масжид қавмини муборакбод этдилар.
 Ҳофизи Қуръон Абдулқодир қори 1976 йил 21 январь куни Наманган вилояти Уйчи туманида зиёли оилада таваллуд топган. "Кўкалдош" ўрта махсус Ислом билим юртидаги устозлардан Қуръони каримни тўлиқ ёд олган.
 2005 йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус Ислом билим юрти талабалари ўртасида ўтказилган Республика Қорилар мусобақасида "Мураттаб қори" йўналишида қатнашиб, олий ўринни эгаллаб, ғолиб бўлади. Ғолибликнинг мукофоти ўлароқ 2005 йил Татаристон Республикасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича ўтказилган Халқаро Қуръони карим мусобақасида  биринчи ўринни олган.
 2007 йил Тошкент шаҳридаги "Кўкалдош" ўрта махсус Ислом билим юртини (имом-хатиб, араб тили ўқитувчиси) мутахассислиги бўйича тамомлаган.
 Ҳофизи Қуръон Абдулқодир қори кўп йиллардан буён юртимиздаги жоме масжидларда хатми Қуръонда қатнашиб келмоқда.
 Қуръони каримдан бир қанча аудио-видео дисклари чиқарилган.
 Ҳофизи Қуръон Абдулқодир қори кўплаб мухлис ва устозлар муҳаббатига эришиб келмоқда. Бизларнинг зурриёдимиздан ҳам, шундай Ҳофизи Қуръон қорилар чиқишини Аллоҳ таоло насиб этсин омин!

www.mehrob.uz матбуот хизмати
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР