Тавсия қиламиз

Совчилик устига совчилик қилиш ҳаромдир.

Мақолалар access_time3-апрел, 14:41

Бир одам совчилик қилиб турган аёлга уларнинг музокараси битмагунича совчи…

ШУКР ВА ФИКР

Мақолалар access_time11-май, 20:17

  Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши, дейдилар. Бошингга кўргулик…

Абул Муин Насафий ақоид илмида машҳур бўлганлар

Мақолалар access_time16-ноябрь, 12:11

Абул Муин Насафий ақоид илмида машҳур бўлганлар Барчамизга маълумки, Ислом…

БЕШИКДА ГАПИРГАН БОЛА

access_time7-ноябрь, 09:34 visibility186

БЕШИКДА ГАПИРГАН БОЛА 

 Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитганман. У зот:
- Биронта одам бешикдалигида гапирмаган. Фақат Ийсо ибн Марям алайҳиссалом ва Журайжни оқлаган бола гапирган, - дедилар.
- Эй Аллоҳнинг Расули, Журайхни оқлаган бола ким? - дейишди.
- Журайж тинмай ибодат қилувчи бир роҳиб эди. Унинг ибодатхонасидан пастроқда бир молбоқар ҳам бор эди. Ўша қишлоқда яшовчи бир бузуқ аёлнинг чўпон билан ўзаро алоқаси ҳам бор эди. Бир куни роҳибнинг онаси келиб, "Эй Журайж!" деб уни чақирди. У ибодат қилаётган эди. Намоз ўқий туриб, "Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?" деб ўйлади. Кейин намозни устун кўрди-да, ибодатини давом эттиради. Онаси уни иккинчи марта баланд овоз билан чақирди. У яна "Онамни ихтиёр қилсаммикан намозними?" деб ўйлади-да, яна намозини давом эттиради. Онаси учинчи марта чақирди. У ўша фикр билан намоз ўқишда давом этди. Жавоб бермаганидан оғринган онаси: "Эй Журайж нопок аёлларнинг юзини кўрмагунингча Аллоҳ сени ўлдирмасин!" деб дуо қилди-да, қайтиб кетди.
 Бир куни бояги бузуқ аёлни боласи билан подшоҳнинг ҳузурига судраб келишди.
- Бола кимдан? - деб сўради подшоҳ.
- Ибодатхона роҳибими? - деди подшоҳ.
- Ҳа, - деди аёл.
- Ибодатхонасини бузиб ташлаб, ўзини менга келтиринглар! - деди подшоҳ.
 Ибодатхонасини чўқморлар билан уриб, ер билан яксон қилишди. Ўзини қўлларини арқон билан боғлаб олиб кетишди. Уни нопок аёллар олдидан олиб ўтишди. Уларни  кўриб, роҳиб табассум қилди. Улар эса одамлар ичидан унга назар солиб туришар эди.
 Подшоҳ:
- Манави аёл нимани даъво қиляпти? - деди.
- Нимани? - деди у.
- Боласи сендан эканини даъво қилмоқда, - деди подшоҳ.
- Сен даъво қиляпсанми?! - дейишди.
Шунда Журайж унга қараб:
- Сенинг отанг ким? - деди.
- Молбоқар, - деди бола.
Шунда қилган ишидан хижолат бўлган подшоҳ:
- Ибодатхонангни тилладан қилиб берайликми? - деди.
- Йўқ, - деди.
- Кумушдан қилиб берайликми? - деди подшоҳ.
- Йўқ, - деди.
- Нимадан қилиб берайлик? - деди подшоҳ.
- Ўзи қандай бўлган бўлса, шундай тиклаб беринглар, - деди. Шунда подшоҳ:
- Боя нимага табассум қилган эдинг? - деди.
- Ўзим билган ишга. Менга онамнинг дуоси тегди, - деди ва бўлган воқеани айтиб берди".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР