Тавсия қиламиз

АГАР...

Мақолалар access_time11-ноябрь, 09:47

АГАР... Дин ва дунёнинг зийнати адаб билан ҳосил бўлади. Адаб саййид ал-мурсалин…

СИНОВ ВА ИМТИҲОНЛАР ҲАР КИМНИНГ БОШИДА БОР

Мақолалар access_time11-август, 17:13

Азизлар, мавзу бошида аввало «ғам-ташвиш», «хафалик»,…

#Биласизми; ШИФО ОЯТЛАРИ 

Биласизми access_time21-сентябр, 14:40

 "Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади.…

Ҳазрати Умар ва бадавий ўртасида бўлиб ўтган воқеа

access_time7-ноябрь, 13:49 visibility177

Кунларнинг бирида Мадинага Тағлиб қабиласидан бўлган одам келди. Уст-бошидан унинг мусулмон эмаслиги кўриниб турарди. У халифани қаердан топишни сўради ва одамлар айтган жойга йўл олди. Ҳазрати Умар бадавийни кўриб:
— Гапир дардингни, — деди.
— Мен Тағлиб қабиласиданман. Отимга солиқ тўлаш учун Зиёд ибн Ҳузайрга учрадим. Отимни йигирма минг дирҳамга баҳолади. Кейин: «Истасанг, минг дирҳамни тўла, истасанг, сенга ўн тўққиз минг берайлик-да, отни бизга қолдир», деди. Мен отимни адолат билан йигирма
мингга нархлаганлари учун минг дирҳам солиқни тўлаб, у ердан кетдим. Лекин ишларимни битириб, ўша шаҳарга қайтиб борсам, яна солиқ тўлашни талаб қилишди. Уларга отимнинг солиғини тўлаб бўлганимни айтсам ҳам, унашмади. Вазиятни ўзингизга тушунтириб бериш учун бу ёққа келдим.
Ҳазрати Умар бадавийнинг гапларини эшитиб хафа бўлиб: — Битта отдан икки марта солиқ олинмайди-ку! — деди. Ҳалиги одам у зотнинг: «Дарҳол буйруқ ёз. Бу одамнинг ҳаққига хиёнат қилинмасин», дейишини кутди. Лекин Ҳазрати Умар индамай, яна ўз ишлари билан машғул бўлди. Тағлиблик киши халифа ҳузуридан чиқаркан, келганига афсусланди. Буёғи борадиган
жойи, шикоят қиладиган одами йўқ эди. У энди шунча йўл босиб келганига куйсинми ёки ноҳақлик туфайли тўлайдиган минг дирҳамигами? Йўлда кетаркан, ўзига ўзи «Одил халифа деганлари шу бўлса, золими қандай бўларкан?» деди. Иккинчи марта отига солиқ тўлаш учун Зиёднинг олдига борди. Зиёд эса жавобан шундай деди:
— Ол пулингни. Сен аввалроқ солиқ тўлаган эдинг. Бадавий севиниб кетди.
— Ўзингиз икки марта олмоқчи эдингиз-ку!
— Тўғри, лекин халифадан келган буйруққа кўра, бир йил ўтмай туриб, иккинчи марта солиқ олиш мумкин эмас. Ундан кейин, сендан узр сўраймиз.
Тағлиблик ҳаммасини тушунди. «Халифа кўп гапиргандан кўра, амалда қилишни афзал биладиган одам экан.
Ҳазрати Умар вақтни бой бермасдан юқоридаги амрни юбориб, бу одам етиб келмасдан Зиёдни огоҳлантирган эди. Ҳолбуки, ўша пайт Ҳазрати Умар: «Сен насрониймисан? Тўлайвер», дейиши мумкин эди. Ҳозир бир кўнгил забт этилди. Ким билади, бу адолат яна қанча кўнгилларни ўзига ром этган? Бадавий қисқа фурсатда бир қарорга келди:
— Мен халифанинг динига кириш учун нима қилишим керак?
У айтилганидек аввал ғусл қилди, кейин шаҳодат калималарини айтиб, икки ракъат намоз ўқиди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР