Тавсия қиламиз

Tўйдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш

Мақолалар access_time6-апрел, 16:27

Мана, жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш борасида юртимизда кўп хайрли ишлар…

ЭНГ КАТТА БАХТ

Мақолалар access_time5-июль, 21:35

Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда…

ЭЗГУЛИККА ЙЎҒРИЛГАН ҚАРОР

Мақолалар access_time10-март, 17:20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев динимиз ривожига, ҳадис…

ТОТУВЛИК СИРИ

access_time8-ноябрь, 10:37 visibility186

ТОТУВЛИК СИРИ

Бир шаҳарда икки қўшни яшар эди. Бирининг оиласидагилар ҳамма нарсада бир-бирларини айблар, ҳеч келишолмас, уйларидан бақир-чақир овозлари келиб турарди. Иккинчи қўшнининг уйидан эса, ҳеч қаттиқ овоз эшитилмасди. Бир куни жанжалкаш қўшнининг бекаси эрига:
– Боринг, нега уларнинг жанжаллашмаслиги сабабини билиб келинг, – деди.
Эри қўшнисининг уйига кириб, бир бурчакка беркинди, пойлай бошлади. Уй бекаси идишларни артаётган эди. 
Бирпасдан сўнг телефон жиринглаб қолди. Аёл қўлидаги кўзани стол четига қўйиб, телефонни олди. У қайтгунича эри бошқа хонадан чиқиб, бехосдан ҳалиги кўзани ерга тушириб юборди. “Энди жанжал бўлади”, деб ўйлади қўшни беркинган жойида.
Аёл келиб, афсус билан:
– Кечирасиз, хўжайин. Мен айбдорман, идишни столнинг четига қўйибман, – деди.
– Йўғ-е, нима деяпсан? – жавоб берди эр. – Мен айбдор. Доим шошиб юраман, эътиборсизман.
Кейин қўшиб қўйди:
– Ҳа, майли, синса-синар, идиш экан-ку!..
Жанжалкаш қўшни уйига келган заҳоти хотини саволга тутди:
– Ҳа, бунча қолиб кетдингиз? Нима экан?
– Нима, нима? Ҳеч нима. Уларнинг иккаласи ҳам айбдор экан. Бизда эса айбдор йўқ, ҳаммамиз доим ҳақ бўламиз...

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР