Тавсия қиламиз

Интернетдан зарар эмас, фойда олайлик! (албатта ўқинг!)

Мақолалар access_time29-январ 2018, 12:44

Интернет орқали тарқалаётган яна бир мудҳиш оғу борки, бу моддий эмас, маънавий…

 Илоҳий озуқа

Мақолалар access_time18-июнь 2017, 20:05

Замонамиз олимлари тиббий тадқиқотларида аниқлашларича, инсон туғилганда…

ОТАЛАРНИ АСРАНГ!

Мақолалар access_time17-март 2019, 13:28

Отаси қўй гўштидан тайёрланган кабобни жуда яхши кўрарди. Буни билган ўғил…

АГАР...

access_time11-ноябрь 2017, 09:47 visibility1756

АГАР...

Дин ва дунёнинг зийнати адаб билан ҳосил бўлади.
Адаб саййид ал-мурсалин соллаллоҳу алайҳи васаллам фазилат ва ахлоқларига доимий амал қилмоқликдан ҳосил бўлади.
 Агар сирларингнинг душманингга ошкор бўлишини истамасанг, дўстингга айтмагин.
 Агар одамларнинг ўзингга хайриҳоҳ бўлишини истасанг, бошқаларга хайриҳоҳ бўл.
 Агар ранж ва меҳнатинг зое кетишини хоҳламасанг, одамларнинг ранжу меҳнатларини зое қилмагин.
 Агар ғамсиз бўлмоқни истасанг, ҳасад қилгувчилардан бўлмагин.
 Агар хафаликдан узоқ юрмоқни истасанг, қўлингдан ночор чиқиб кетган ҳар нарсага куюнмагин.
 Агар обрўманд бўлмоқни истасанг, тавозеъ ва виқор, яъни оғирроқ бўлишга одат қилгил. Агар хижолат бўлиб қолмасликни истасанг, қилмаган ишингни қилгандек ҳисоб этмагин.
 Агар ҳамма одамларнинг ўзингга дўст ва ошно бўлишини истасанг ҳеч кимнинг гина ва адоватини кўнглингга олмагин.
 Агар халойиққа кулги бўлишни истамасанг, юриш ва туришингни яхши қилгин.
 Агар зийрак ва донолардан бўлмоқни истасанг, ўз суратингни бошқаларнинг ойналарида кўргин.
 Агар одамларнинг энг яхшиси бўлмоқни истасанг, молингни имкон қадар одамлардан дариғ тутма. Агар мартаба ва қадрингнинг баланд бўлмоғини истасанг, бошқаларнинг қадрини билгин.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР