Тавсия қиламиз

Биринчи тугмани нотўғри қадасанг, кейингиларини тўғри қадай олмайсан

Долзарб мавзу access_time4-апрел, 18:24

Яқинда пойтахтимиз бош имом-хатиби бир мажлисда янги оилаларнинг 40 фоиз…

Рамазон ойини

Янгиликлар access_time25-май, 14:07

Кириб келаётган Рамазон  ойини @mehrobuz канали билан бирга ўтказинг!…

Ҳаётий қисса 

Мақолалар access_time9-сентябр, 17:03

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб…

Ажойиб дуо.

access_time13-ноябрь, 16:19 visibility179

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай деяётган эдилар: Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар инсон  ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар ҳам ҳақиқатан Аллоҳ таъолонинг неъматларидир. Беморлик ҳам бир неъматдир. Фақирлик ва мухтожлик ҳам бир неъматдир. Агар инсон ҳақиқатни кўра оладиган бўлса, бу барча нарсалар ҳам Аллоҳ таъолонинг неъматлари эканини кўради.
Энди, бу нарсалар қандай қилиб неъмат бўлади? деган савол пайдо бўлади. Бунинг жавоби ҳадиси шарифда келади, Аллоҳ таъоло охиратда машаққат ва мусибатларга сабр қилганларга беҳисоб ажр савоб беради,  ўшанда дунёда кўп машаққат ва мусибатларга учрамган одамлар буни кўриб, кошки, дунёда бизга ҳам мусибат ва машаққатлар етганда эди,  биз ҳам сабр қилар эдик ва сабримизга мана шундай ажр савоблар олар эдик, бугун сабр қилувчилар билан бирга бўлар эдик деб орзу қиладилар. 
Ҳақиқатда, бу машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Магар биз ожиз бўлганлигимиз сабабли, буларнинг неъмат эканини тасаввур қила олмаймиз.
 Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб турганларида, мажлисга бир шахс кириб келди. У ногирон эди ва турли хил беморликларга мубтало бўлган эди. У келиб, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳга: Ҳазрат! Менинг ҳаққимга дуо қилинг, Аллоҳ таъоло менга бу машаққатлардан нажот берсин деди. Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, биз ўша мажлисда ҳозир эдик. Биз ҳайрон бўлдикки, Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий жаноблари бутун мусибатлар ва қийинчиликлар неъмат бўлади деб турган эдилар. Энди бу шахс ўзидан  машаққат ва қийинчиликларни кетишига дуо қилдиряпти. Агар Ҳазрат Ҳожи жаноблари бу шахс учун машаққатларни кетишини сўраб дуо қилсалар, у ҳолда, неъматни кетишини дуо қилган бўлиб қоладилар? 
Ҳазрат Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шу пайт қўлларини дуога кўтардилар ва шундай дуо қилдилар: "Эй, Аллоҳим! Ҳақиқатда, бу барча мусибатлар ва машаққатлар неъматдир. Лекин, Эй, Аллоҳим! Биз ожизмиз. Сен бизнинг ожизлигимизга назар солиб, бу машаққат неъматини, саломатлик неъматига алмаштириб бер!

(“Ислаҳий хутбаат” китобидан. Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ. Абдулқаййум Комил таржимаси)
Каналга уланиш

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР