Тавсия қиламиз

Динимиз мусаффолиги йўлида

Янгиликлар access_time23-март, 19:43

Ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали дунёнинг қайси бир чеккасида…

"Йил имоми" кўрик танлови республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Янгиликлар access_time8-ноябрь, 12:34

"Йил имоми" кўрик танлови республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Такси ҳайдовчисининг ҳаётида рўй берган воқеа

Мақолалар access_time19-апрел, 13:53

Такси ҳайдовчисининг ҳаётида рўй берган воқеа Бу воқеа ироқлик такси ҳайдовчисининг…

Асрлар ўтгач, ҳар қандай бино ҳам эскиради, ҳатто йиқилади ва ҳоказо. Аммо илмнинг асари абадий қолади, унинг манфаати қиёматгача кетади

access_time14-ноябрь, 10:35 visibility89

Асрлар ўтгач, ҳар қандай бино ҳам эскиради, ҳатто йиқилади ва ҳоказо. Аммо илмнинг асари абадий қолади, унинг манфаати қиёматгача кетади. 

Ҳа, илмнинг асари боқий қолади, энг узоқ, энг кўп эсланадиган нарса ҳам илмдир. Албатта, давлат ҳам, мол-дунё ҳам ўзини эслатади, мол-дунё билан кўп иморатлар қурилади, бинолар қурилади. Бу бинолар асрлаб мустаҳкам туради, уни қурганларни эслатиб туради, лекин биноларнинг барибир поёни бор. Асрлар ўтгач, ҳар қандай бино ҳам эскиради, ҳатто йиқилади ва ҳоказо. Аммо илмнинг асари абадий қолади, унинг манфаати қиёматгача кетади.  
Шунинг учун биз ҳам бугун халқимизнинг ифтихори бўлган улуғ аллома Абу Муин Насафий ҳазратларининг ҳаёт йўли ва илмий меросини ўрганамиз.  
Бу зоти баракотнинг тўлиқ исмлари Маймун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн Фазл ан-Насафийдир. Бу зотнинг катта боболари Макҳул ибн Фазл жуда катта олим бўлганлар. Бу кишининг оталари Муҳаммад ибн Муҳаммад ўз даврининг донғи кетган уламоларидан бўлиб, Абу Муин Насафий оталаридан имом Абу Ҳанифанинг «Ал-олим вал-мутаъаллим» асарини ривоят қилганлар.  
Маълумки, ҳар пайшанба шаҳримиз имом-хатибларининг йиғилиши жорий қилинган. Ҳар пайшанба куни асрдан кейин шаҳар имомлари йиғилиб, жума мавъизаси муҳокама қилинади. Кечаги йиғилишда нутқ сўзлаган имом-домламиз «Насафий ҳазратларининг Маймун деган исмларини айтмасак, одамлар нотўғри тушунмасин, маймун деб беҳурматлик қилмасин, Абул Муин Насафий деб кетаверайлик» деб таклиф қилдилар. Бу имомимиз азбаройи бу улуғ аждодимизга жонлари ачиб, жон куйдириб гапирдилар, аммо ўйлаб туриб, ўзимга «Абул Муин Насафий роҳимаҳуллоҳ бугун мана шу гапни эшитсалар, хурсанд бўлармидилар ёки хафа бўлармидилар?» деган савол бердим. Орадан бир неча асрлар ўтиб, у зотнинг илми қадрланса-ю, исми таҳқирланса, албатта хафа бўладилар. Маймун деган исмнинг биз шундай атайдиган жонзотга ҳеч қандай тааллуқли жойи йўқ. Бу исм араб тилидаги «айман», яъни «ўнг» деган сўздан олинган бўлиб, доим иши ўнг, рост, енгил, осон деган маъно билдиради.  
Жуда улуғ зотларнинг исми Маймун бўлган. Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломга биринчи марта минбар ясаб берган, ўзи мусулмон бўлмаса ҳам, шу хизматни қилиб берган одамнинг исми ҳам Маймун бўлган. Бу исм арабларда урф бўлган, жуда кўп тарқалган. Шунинг учун бу исмдан уяладиган сабаб йўқ. Қолаверса, халқимиз ҳам энди Маймун деган исм билан маймун деган ҳайвоннинг фарқига бора олмайдиган даражада эмас, деб ўйлайман. Алҳамдулиллаҳ, эндиликда илмимиз, савиямиз ортиб, бу каби маъноларнинг жуда яхши фарқига борамиз. Аллоҳ таоло Абу Муин Маймун ибн Муҳаммад Насафий ҳазратларидан рози бўлсин.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР